Асар номи ва унинг мазмуни. Асарнинг шоири ва комазитори ҳаёти ижоди


Download 359.79 Kb.
bet3/6
Sana10.02.2023
Hajmi359.79 Kb.
#1186226
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Чаманда гул аннотация

Асарнинг суръатига мисол:


«Чаманда гул» асарининг суръати бошидан охиригача ўзгармайди. Бу асар ўртача тез суръатда, ўйноқи характерда ижро етилиши лозим.
4.Асарнинг ўлчови: Метр ҳиссасининг маълум бир чўзимда ифодаланиши ўлчов дейилади.
Ўлчовлар нота чизиғида вертикал тарзда жойлашган иккита рақам билан ёзилади. Бу рақамлар бирин-кетин юқоридан пастга қўйилган бўлиб, калит ёнида алтерасия белгиларидан сўнг жойлаштирилади.

Масалан:

Бунда устки рақам метрдаги ҳиссалар сонини, қуйидаги рақам еса, мазкур ўлчовдаги метр ҳиссасининг қандай чўзимда ифодаланганлигини билдиради.
«Чаманда гул» асарининг ўлчови 6/8 да бўлиб бу мурракаб ўлчовлар сирасига киради ва дирижорлик сихемаси ҳам бир мунча мураккабдир. Асарнинг суръатидан келиб чиқиб, яъни асар тез ижро қилиниши керак бўлса, кўп ҳолларда 6/8 ўлчовида ёзилган асарларга дирижарлик қилишда уни оддий ўлчовлар схемасидаги 2 га ҳам дирижорлик қилинади. Бу ҳолатда дирижордан куй ижросидаги ҳар бир кучли ҳиссани аниқ кўрсатиш учун катта маҳорат ва ўта жиддий еътибор қаратмоғи талаб етилади. Асар секин суръатда ижро қилиниши лозим бўлса мураккаб схемадаги 6/8 ўлчовига дирижорлик қилинади. Биз биламизким, 6/8 ўлчовига дирижорлик қилишда 4/4 ўлчовидаги схемага асосланиб, схемадаги кучли ҳиссалар, яъни биринчи ва учинчи ҳиссалар иккилантирилиб дирижорлик қилинади. Шуни таъкидлаш лозимким, иккилантирилган ҳиссаларнинг биринчиси кучли, иккинчиси нисбатан кучсизроқ дирижорлик қилинади. Бу каби ўлчовларга дирижорлик қилишда дирижордан катта маҳорат талаб етилади. «Чаманда гул» асарига дирижорлик қилишда дирижордан кичик амплитудада чаққон ва аниқ-кекин ҳаракатлар билан дирижорлик қилишни талаб қилинади. Чунки бу асарнинг характери ўйноқи бўлиб, дирижорнинг ҳаракатларни, ҳиссаларни аниқ ва равон кўрсатиб бера олиши асарни жозибадор бўлишини таминлайди.

Асарнинг ўлчовига мисол:


5.Асардаги динамик белгилар.
Мусиқада унинг ешитилиш кучи турли даражаларда намоён бўлади. Буни мусиқа ижрочилигида умумий қилиб динамика дейилади. Динамика сўзи юнончадан олинган бўлиб, кучланиш, кучайтириш деган маънони англтади. Динамик белгилар асарнинг бадиийлигини, таъсирчанлигини кучайтириш учун қўлланилади. Бу товуш кучи динамик белгилар билан кўрсатилади. Динамик белгилар катта ифода кучига ега. Масалан, куйнинг кўтарилувчи ҳаракати ешитилиш кучини ошириб боради, қуйилаштирувчи ҳаракати еса, ешитилишнинг пасайишига олиб келади.

Download 359.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling