Асар номи ва унинг мазмуни. Асарнинг шоири ва комазитори ҳаёти ижоди


Мусиқада кенг қўлланиладиган динамик иборалар


Download 359.79 Kb.
bet4/6
Sana10.02.2023
Hajmi359.79 Kb.
#1186226
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Чаманда гул аннотация

Мусиқада кенг қўлланиладиган динамик иборалар:
Пиано – п пиано – паст ижро этишни билдиради.
Мецо пиано – мп- ўртача паст ижро этишни билдиради.
Пианиссимо – пп- жуда паст ижро этишни билдиради.
Субито пиано – сп- айрим товушларни ажратиб паст ижро этишни билдиради.
Форте – ф – кучли, баланд ижро этишни билдиради.
Мецо форте – мф – ўртача кучли, баланд ижро этишни билдиради.
Фотиссимо – фф жуда кучли, жуда баланд ижро этишни билдиради.
Сфарсандо - сф айрим товушларнинг кескин зарбли ижро этишни билдиради.
а) муттасил ўзгарувчи кучлиликни ифодаловчи белгилар:
cресcендо - ёки овоз кучини тобора кучайтириб бориш белгиси -
поcо а поcо cресcендо - секин аста кучайтириб
диминуендо – ёки овоз кучини тобора пасайтира бориш белгиси -
поcо а поcо диминуендо - секин аста пасайтириш
сморзандо - тина бошлаш
морендо - тина бошлаш
б)кучлилик даражасини ўзгартириш учун қўлланиладиган белгилар:
пиу форте - яна кучли
мено форте - сал кучли

«Чаманда гул» асарида динамик белгилардан деярли қўлланилмаган. Бундай ҳолларда кўпинча асар куйининг ривожидан келиб чиқиб, ёки икки марта такрорланадиган қисмларини (фразаларини) биринчи мартасини баланд (форте) ф-да ижро қилинса, иккинчи мартасини растроқ (пиано) р-да ёки (мессо пиано) мп-да ижро қилинади. Баъзи ҳолларда асарнинг характеридан келиб чиқган ҳалда ижрочи, ёки хонанда турли хил динамик белгиларни қўллашини ўчратишимиз мумкин. Бунда асардаги сўз матни ёки куйнинг ривожи ҳам инбатга олинади. Ўзбек халқ қўшиқлари ижрочилигида ўзига хос миллий руҳ бериш мақсадида унинг даромад қисмини (пиано) р-да ёки (мессо пиано) мп-да, авж қисми (форте) ф-да, яна фуромад қисми (мессо пиано) мп-да ижро қилинади. Ижрочи ёки ҳонанда куй ёки қўшиқни янада равон, бадиий таъсирчан бўлиши учун бошқа динамик билгилардан фойдаланиши ҳам мумкин.


6.Асарнинг тоналлиги.


Лад ўрнашган пардалар ёки баландликлар тоналлик дейилади. Ҳар бир тоналликнинг номи тоника сифатида қабул қилинган товуш номига асослангандир. Тоналлик номи лад билан тоника иборасидан, яъни мажор сўзидан келиб чиқади, масалан: до мажор ёки катта С – дур (ҳарфий тузилма бўйича), сол мажор ёки G - дур ва ҳ.к.
Мусиқа ижрочилигида еттита диезли ва еттита бемолли тоналликлар қўлланилади. Бу тоналликларнинг алтерасия белгилари калитдан сўнг ёзилиб, калит олди алтерасия белгилари деб аталади.
Бир-биридан битта калит белгиси билан фарқ қиладиган тоналликлар, уларнинг ҳар бирида олтитадан ўхшаш товушлар бўлганлиги учун ёндош тоналликларга киради. До мажор тоналлигида сол мажор ёндош бўлади. Сол мажорнинг биринчи поғонаси до мажордан соф квинта юқорида жойлашади.
«Чаманда гул» асари минор тоналлигида, яъни ля-минор (а-мол) тоналлигида ёзилган бўлиб калит олдида алтерасия белгилари қўйилмаган. Бу тоналликнинг параллел мажори до-мажор (С-дур) бўлиб ҳисобланади. Мусиқа ижрочилигида мажор тоналликлари катта ҳариф, минор тоналликлари еса кичик ҳарифлар билан билгиланади.


Download 359.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling