Асар номи ва унинг мазмуни. Асарнинг шоири ва комазитори ҳаёти ижоди


Асарни хор учун мослаштирган компазитор


Download 359.79 Kb.
bet2/6
Sana10.02.2023
Hajmi359.79 Kb.
#1186226
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Чаманда гул аннотация

2.Асарни хор учун мослаштирган компазитор.
«Чаманда гул» асаари Ўзбек халқ қўшиғи. Уни таниқли компазитор Ботир Умиджонов қайта ишлаб, тўрт овозли аралаш хор учун мослаштирган.
Ботир Умиджонов 1933 – йилда Бухоро вилоятида таваллуд топган. У биринчи мусиқа маълумотини Бухоро шаҳрида олгандан кейин, ўқишини Тожикистонда давом еттиради. Ботир Умиджонов ўзининг ижодий фаолиятини кўпроқ Ўрта Осиё халқ қўшиқларини қайта ишлаб, турли хорлар учун мослаштиришга бағишлайди. Буларга мисол қилиб айтишимиз мумкин: Ўзбек халқ қўшиқларидан «Чаманда гул», «Илилла ёр», «Сен чаманнинг гули бўлсанг», «Фабрика», «Олмача анор», Тожик халқ қўшиқларидан «Дилбаруме», «Дилиман», Қарақалпоқ халқ қўшиқларидан «Япурай», Қозоқ халқ қўшиқларидан «Қумизчи» ва бошқа асарлар. Бундан ташқари Ботир Умиджонов ўзи ҳам турли хорлар учун ҳар хил мавзуларда асарлар яратди. Масалан: ўндан ортиқ асарларни ўз ичига олган «Олтин водий» хор асарлари тўплами, «Мўнгли қиз», «Жангчи қабрида» асарлари ва бошқалар.
Ботир Умиджонов Республикамизда хор санъатининг ривожланишига жуда катта ҳисса қўшган компазиторлардан биридир. У қатор йиллар давомида Республика телерадио компанияси қошидаги хор жамоасига раҳбарлик қилиб, бош дирижор вазифасида фаолият кўрсатди. Ўнлаб шогирдарни тарбиялаб вояга етказди. Шу йиллар мобайнида у ўзи хор учун яратган асарларини ва ўнлаб Ўрта Осиё халқ қўшиқларини мазкур хор жамоаси ижросида магнит тасмаларига ёздирди. Бу асарлар барчаси Республика телерадио компанияси фонотекасининг олтин фондида сақланиб келинмоқда ва телевидения екранларида ҳамда радио тўлқанларида мунтазам янграб келмоқда.
Ботир Умиджоновнинг Республикамизда хор санъатини ривожланиши йўналишида қилган хизматлари инобат олиниб, давлатимиз юксак унвони «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби» унвони билан тақдирланган.
Ботир Умиджонов 2004-йилда Тошкент шаҳрида вафот етган. У яратган асарлар кўп йиллар давомида ёш авлодни Ватанпарварлик, миллий қўшиқчиликка меҳр-муҳаббат рўҳида тарбиялашда катта омил бўлиб хизмат қилади.

3.Асарнинг суръати:


Лад ўрнашган пардалар ёки баландликлар тоналлик дейилади. Ҳар бир тоналликнинг номи тоника сифатида қабул қилинган товуш номига асослангандир. Тоналлик номи лад билан тоника иборасидан, яъни мажор сўзидан келиб чиқади, масалан: до мажор ёки катта С – дур (ҳарфий тузилма бўйича), сол мажор ёки Г - дур ва ҳ.к.
Мусиқа ижрочилигида еттита диезли ва еттита бемолли тоналликлар қўлланилади. Бу тоналликларнинг алтерация белгилари калитдан сўнг ёзилиб, калит олди алтерация белгилари деб аталади.
Бир-биридан битта калит белгиси билан фарқ қиладиган тоналликлар, уларнинг ҳар бирида олтитадан ўхшаш товушлар бўлганлиги учун ёндош тоналликларга киради. До мажор тоналлигида сол мажор ёндош бўлади. Сол мажорнинг биринчи поғонаси до мажордан соф квинта юқорида жойлашади.
«Чаманда гул» асарининг суръати аллегретто бўлиб, бу асарни ўртача тез ижро етишни билдиради. Суръат (темпо - темприс) лотин тилидан олинган бўлиб “вақт” деган маънони англатади. Суръат мусиқа асариниг характерини аниқлашга ёрдам беради. Мусиқа асари, ёки унинг айрим қисмининг суръатлари Италянча терминлар билан кўрсатилади. Бу кўрсаткичлар ХVII-асрдан бошлаб қўлланила бошланган.
Бундан ташқари мусиқа ижрочилигида сурътлар айрим асарларнинг мазмунидан ёки характеридан келиб чиқиб белгиланади. Масалан: Валс темпида (Темпо ди валсе), марш темпида (Темпо ди марcиа), минует темпида (Темпо ди минует) ва бошқалар. Бу суръатлар италянча ибора билан ҳам ёзилиши мумкин. Ҳозирги кунда айрим асарларнинг устида ўзбек тилида ёзилаётганлигини ҳам кўришимиз мумкин.



Download 359.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling