Асар номи ва унинг мазмуни. Асарнинг шоири ва комазитори ҳаёти ижоди


Download 359.79 Kb.
bet6/6
Sana10.02.2023
Hajmi359.79 Kb.
#1186226
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Чаманда гул аннотация

Мисол: 9-12 такт

Шу тариқа асар савол жавоб тарзида давом етиб, асарнинг сўнги яни кода қисмига келиб сопрано, алт, тенор ва бас партиялари қўшиқни енг юқори пардаларда ижро етади ва асар уша пардаларда ўз ниҳоясига етади:



Мисол:


«Чаманда гул» асарида лига ва легатто штрихлари қўлланилган. Биз биламизким, мусиқа ижрочилигида лига белгиси билан белгиланган бир хил баландликдаги товушлар узлуксиз бир-бирига уланиб ижро етилади. Легатто белгиси билан белгиланган турли баландликдаги товушлар бир-бирига боғланиб, силлиқланиб ижро етилади. Вокал ижрочилигида еса, легатто белгиси билан белгиланган бир нечта товушлар сўз матнининг малум бир буғинини шу товушларда куйланишини билдиради. Масалан асарнинг учинчи фразасидаги бас партиясида куйланаётган қошингни қаро қилганей боғдаги ўсмамиканей сўзларига еътибор қаратайлик: Қошинг сўзидаги шинг буғини иккита турли баландликдаги ноталарда куйланган. Бу иккита нота бир-бирига легатто белгиси билан боғланган. Демак қошинг сўзидаги шинг буғини иккита нотада ҳам куйланиши керак. Бундай елементлар асар давомида деярли ҳар бир фразада учрайди.
Мисол:
Асарнинг якуний, яъни кода қисмида лига белгиси қўлланилган. Юқорида таъкидлаганимиздек мусиқа ижрочилигида лига белгиси билан белгиланган ёки уланган бир хил баландликдаги товушлар бир-бирига уланиб узлуксиз ижро етилади. Вокал ижрочилигида еса лига белгиси билан белгиланган ёки уланган бир хил баландликдаги товушлар сўз матнининг маълум бир буғинини икки ёки бир нечта ноталарда чузиб ижро қилишни билдиради. Мазкур фразадаги чаманда гул сўзининг гул қисмини куйланишига еътибор қаратайлик. Нота ёзувида асардаги йигирма биринчи тактнинг охиридаги чораталик нотада ва йигирма иккинчи тактдаги бир хил баландликдаги нуқтали яримталик ноталар бир-бирига лига белгиси билан уланган ёки боғланган. Демак, сўздаги гул буғини йигирма биринчи тактнинг охиридаги чораталик нотада ва йигирма иккинчи тактдаги нуқтали яримталик ноталарда куйниши керак. ,
Мисол:


Умумий қилиб айтадиган бўлсак, «Чаманда гул» асари жуда оддий, халқчил, куйчан ва тез есда қоладиган қўшиқ.


9. Хулоса:
Хулоса қилиб айтганда «Чаманда гул» асарининг қувноқ ва рақсга хос характерини енгил, “таранг” дирижорлик ишоралари билан кўрсатмоқ керак. Асарни тинглаган ҳар бир тингловчи ёки ижро қилувчи ижрочининг қалбида диёримиз табиатининг гўзаллиги, ўғил - қизларимизнинг севги муҳаббатлари нечоғлик поклигини ҳис қилиш туйғулари пайдо бўлади. Умуман «Чаманда гул» асари бошқа ўзбек халқ қўшиқлари сингари талаба ёшларни Ватанпарварлик, севги муҳаббатда садоқатлилик рўҳида тарбиялашда катта аҳамият касб етади. Бу асар ёшларимизни ҳар томонлама етук ва баркамол инсон бўлиб тарбияланишларида катта омил бўлиб хизмат қилади.
Download 359.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling