Асар номи ва унинг мазмуни. Асарнинг шоири ва комазитори ҳаёти ижоди


Download 359.79 Kb.
bet5/6
Sana10.02.2023
Hajmi359.79 Kb.
#1186226
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Чаманда гул аннотация

Асарнинг тоналигига мисол:

7. Асардаги овозлар диапазони:


Мусиқий товушқаторнинг енг паст товушдан енг юқори товушгача бўлган умумий ҳажми мусиқий диапазон дейилади. Инсон товуши ёки чолғу созининг диапазони деганда улар ифодалай оладиган умумий мусиқий диапазон назарда тутилади.
«Чаманда гул» асарнинг умумий овоз диапазони биринчи октава ми-нотасидан иккинчи октава ми-нотасига қадар бўлган оралиқни ўз ичига олади:

Мисол:

Асардаги овозлар диапазони ҳақида тўхталиб ўтсак: бу асар тўрт овози аралаш хор учун ёзилган бўлиб, унда сопрано, алт, тенор ва бас овозлари иштирок етади. Асардаги сопрано партиясининг умумий овоз диапазони биринчи октава ми- нотасидан иккинчи октава ми- нотасигача бўлган оралиқни ўз ичига олади.

Мисол:

Асардаги алт партиясининг умумий овоз диапазони биринчи октава ми- товушидан биринчи октава ля- нотасигач бўлган оралиқни ўз ичига олади.

Мисол:

Асардаги тенор партиясининг умумий овоз диапазони сопрано партияларга ўхшаш анча кенгроқ бўлиб, биринчи октава ми- товушидан иккинчи октава ми- нотасига қадар болган оралиқни ўз ичига олади.



Мисол:

Асардаги бас партиясининг умумий овоз диапазони оралиғи биринчи октава ми- нотасидан биринчи октава си- товишига қадар бўлган оралиқда жойлашган:



Мисол:



8. Асарнинг мусиқий таҳлили.
«Чаманда гул» асарининг мусиқий таҳлили ҳақида айтадиган бўлсак, бу асар ўзбек мумтоз мусиқасига асосланган, айтишув тарзида яратилган, шух характердаги қўшиқ ҳисобанади.
Асарнинг сўз матни халқ томонидан яратилган бўлиб, унда севги муҳаббат, диёримизнинг гўзаллиги мавзулари тараннум етилган. Таниқли ўзбек компазитори Ботир Умиджонов бу қўшиқни қайта ишлаб тўрт овозли хор учун мослаштирган. Унда сопрано, алт, тенор ва басс партиялари иштирок этади. «Чаманда гул» асари умуман йигирма уч тактдан иборат бўлиб, олтита кичик-кичик фразаларга бўлинади. Фраза сўзи асарнинг малум бир мусиқй манога ега бўлган тугалланмаган қисмини билдиради. Асардаги ҳар бир фраза тўрт тактни ўз ичига олади. «Чаманда гул» асариниг шакли нақоратли шакилда ёзилганлиги сабабли бу фразалар бир неча марта қайтарилиши натижасида катта асар шаклини пайдо қилади. Асарнинг бошланиш қисмида, биринчи фразада сопрано ва алт партиялари унисонда, яъни бир овозда бошаб беришади:

Мисол: 1-4 такт

Иккинчи фразада алт партияси сопранога нисбатан кварта интервали оралиғида худди шу матнни куйлайди. Хор ижрочилигида овозларнинг бундай бўлиниши дивизи дейилади.


Мисол: 5-8 такт

Асарнинг учинчи фразасига келиб тенор ва бас партиялари икки овозда асарнинг негизини, яни асосини ташкил қилувчи мавзуни куйлашади. Бу фраза асар давомида уч марта турли сўз матни билан қайтарилади.




Download 359.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling