Асқаров назимжон ниёзович фермер хўжаликларида ноқишлоқ ХЎжалик фаолиятини ривожлантириш йўллари
Download 252.22 Kb. Pdf ko'rish
|
3 К И Р И Ш Мавзунинг долзарблиги. Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири - фермер хўжаликларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нафақат хомашё сифатида сотиш, балки маҳсулотни ўзлари томонидан мустақил тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаб қадоқлаш, истеъмолчиларга тайёр ҳолатда етказиб бериш каби қўшимча ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантиришдан иборатдир. Ушбу чора-тадбирлар аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ишчи ўринлари ташкил қилиш асосида қишлоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш ва турмуш фаровонлиги ўсишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек: «Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил қилиш муаммосини ҳал этиш 2011 йил ва яқин истиқболда мамлакатимизни муваффақиятли ва барқарор ривожлантиришнинг алоҳида устувор йўналиши ва ҳеч муболағасиз энг муҳим шартидир» 1 ва шу мақсадда «Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини жадал янгилаш биз учун энг муҳим устувор вазифа сифатида изчил давом эттирилади» 2 . Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолияти қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига нисбатан юқори рентабелли тармоқ сифатида фермер хўжаликлари даромадини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Яъни, иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаштириш, қишлоқда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш шароитида фермер хўжаликларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш ҳамда бошқа соҳалар фаолияти ҳисобига яратилаётган даромаднинг муайян 1 Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. -Т.: Ўзбекистон, 2011. - 42 б. 4 қисмини ноқишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга жалб қилиш ҳисобига асосий фаолият - қишлоқ хўжалигини иқтисодий барқарор ривожлантириш имкониятини яратиш мумкин. Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини изчил ва тизимли ривожлантириш мақсадида истиқболли ва манзилли ҳудудий чора- тадбирлар дастури, жумладан, имтиёзли кредитлар ажратиш ва солиқ ставкаларини белгилаш, технологик қурилма ва товарларнинг импорт ва экспорти жараёнини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб амалиётга жорий қилинмоқда. Шу нуқтаи-назардан, ҳозирги кунда фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантириш қишлоқ ҳудудларида, мамлакат миқёсида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади ва ушбу тадқиқот иши мавзусининг долзарблигини белгилайди. Download 252.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling