Асқаров назимжон ниёзович фермер хўжаликларида ноқишлоқ ХЎжалик фаолиятини ривожлантириш йўллари


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти


Download 252.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana10.11.2023
Hajmi252.22 Kb.
#1763068
1   2   3   4   5   6   7   8
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти иқтисодиётни эркинлаштириш ва 
модернизациялаш жараёнида фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик 
фаолиятини ривожлантиришнинг ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий 
механизмларини такомиллаштириш, истиқболда мазкур йўналишни кенг 
кўламда тизимли ва изчил ривожлантириш муаммоларини чуқур ўрганишга 
бағишланган келажакдаги мустақил махсус тадқиқот ишларида фойдаланиш 
билан белгиланади.
Диссертация ишининг амалий аҳамияти шундаки, ишлаб чиқилган 
амалий таклиф ва илмий тавсиялардан тегишли вазирликлар, вилоятлар 
ҳокимликлари фермер хўжаликларини иқтисодий барқарор ривожлантириш 
ва аҳолининг бандлик даражасини ошириш бўйича давлатнинг мақсадли 
дастурлари, концепциялари ишлаб чиқилишида фойдаланиш билан 
белгиланади. Тадқиқот материалларидан олий ўқув юртларида «Кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорлик», «Меҳнат иқтисодиёти», «Фермер ва 
деҳқон 
хўжалиги 
иқтисодиёти» 
фанлари 
ўқув 
дастурларини 
такомиллаштириш ва ўқитишда фойдаланиш мумкин. 
Натижаларнинг жорий қилиниши. Тадқиқот ишида ишлаб чиқилган 
илмий таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув 
хўжалиги вазирлиги (2009 йил 10 сентябрь 02/18-406 - сонли далолатнома) 
томонидан республикамиз амалиётида қўллаш учун қабул қилинган. 
Ишнинг синовдан ўтиши. Диссертациянинг асосий ғоялари ва 
натижалари «Фермер хўжаликларини ривожлантириш Концепцияси ва 
республикада фермерликни ривожлантириш истиқболлари» (Тошкент, 2005); 
«Двадцатые Международные Плехановские чтения: тезисы докладов» 
(Москва, 2007); «Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда чорвачилик 
тармоғини иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан ривожлантиришнинг 
аҳамияти» 
(Тошкент, 
2009); 
«Двадцать 
вторые 
Международные 
Плехановские чтения: тезисы докладов» (Москва, 2009); «Қишлоқ хўжалиги 



маҳсулотларининг 
рақобатбардошлигини 
оширишда 
ресурсларни 
тежайдиган технологиялардан фойдаланиш ва экологик муаммолар ечими» 
(Андижон, 2010), «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида аграр 
тармоқ рақобатдошлигини ошириш йўналишлари» (Тошкент, 2011) 
мавзуларидаги халқаро ва республика илмий-амалий анжуманларида маъруза 
кўринишида баён қилинган ва маъқулланган. 
Диссертация иши Ўзбекистон Бозор ислоҳотлари илмий-тадқиқот 
институти бирлашган илмий семинарида ва Ўзбекистон Республикаси Банк-
молия академияси ҳузуридаги Бирлашган ихтисослашган кенгаш қошидаги 
илмий семинар мажлисларида муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.

Download 252.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling