ҚАШҚадарё худуднинг физик-географик шароитлари
Инсоннинг хўжалик фаолиятидаги ахамияти
Download 58.82 Kb.
|
15-мавзу Қашқадарё, Сурхондарё
2.5.Инсоннинг хўжалик фаолиятидаги ахамияти.
Халқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларда (суғориладиган, лалминор ерлар ва яйловлар) инсон фаолияти тупроқ ҳосил бўлишида катта аҳамиятга эга. Алмашлаб экиш, дарахт ўтказиш, ерни ишлаш ва ўғитлаш, суғориш, ер захини кетказиш ва шўрини ювиш, текислаш ва шунга ўхшаш ишларнинг барчаси тупроқнинг ривожланишига ва унинг асосий хусусиятларига жуда катта таъсир кўрсатади. Қўриқ ерланри биринчи ҳайдалган кундан бошлаб, уларнинг табиий қиёфаси ўзгаради, яъни уларнинг устки чим қатлами йўқолиб, у пастки қатлам билан аралашади. Бундай тупроқнинг ҳаво ўтказиш, сув режими бошқачароқ бўлади, ўсимлик ва тупроқ жониворларнинг ҳаёти учун зарур шароит яратилади. Ерши ўғитлаш билан биз унинг озуқа режимини кескин ўзгартирамиз. Ерга солинадиган минерал ва органик ўғитлар тупроқдаги озуқа моддалар миқдорининг кўпайишига ва қисман тупроқ кимёвий таркибининг ўзгаришига сабаб бўлади. Зовурлар қазиб, тупроқ захини кетказиш, шўювиш натижасида тупроқда жуда катта ўзгаришлар содир бўлади. Унумсиз шўрхок тупроқлар, ботқоқлар ва бошқа шу сингари фойдаланиш қийин бўлган ерлар инсон меҳнати туфайли сифати яхшиланиб, унумдор тупроқга айланади. Тупроқларнинг ривожланишига сунъий суғориш айниқса катта таъсир қилади. Табиий шароитда ёғин-сочин сувларидан ҳаммаси бўлиб 100 мм дан 400 мм гача (чўл ва адир минтақалари) сув оладиган ер сунъий суғориш орқали тўрт-беш маротаба кўп намланади. Суғориш тупроқларнинг бутун табиатини ўзгартириб юборади: унинг генетик қатламаларида мавжуд элементлар ҳаракати, Янги яралмалар, лойланиш жараёни, биологик ҳаёт кескин ўзгаради, минерал жинсларнинг ички нуралиш тезлиги ўзгаради, ва ниҳоят, суғориш сувлари олиб келган қаттиқ ётқизиқлар таъсирида Янги ирригацион қатлам шаклланади. Қашқадарё ҳавзаси ҳудудида инсоннинг юқорида баён этилган барча фаолияти немоён бўлади. Унинг текислик қисмида типик бўз тупроқлар тарқалган ҳудуд рельеф жиҳатдан ўрқирли, ўнқир- чўнқир бўлганлиги саюаюли сув эрозиясига таъсирини камайтириш учун олиб бориладиган тадбирларнинг барчаси тупроқларнинг ривожланиши, унда кечаётган жараёнларни бошқаришда муҳим ўрин тўтади. Китоб-Шаҳрисабз ботиғининг юқори қисми – жигарранг тупроқлар, қисман тўқ тусли бўз тупроқлар тарқалган ҳудудларда тупроқ қатламини сақлаш учун чорва молларини боқишга алоҳида аҳамият бериш керак. Чунки чорва моллари тупроқ қатлами устида чимни бузиб, сув ва шамол эрозиясининг ривожланишига, жарларнинг вужудга келишига сабаб бўлади. Қашқадарё вилояти шу ном билан юритилувчи Қашқадарё ҳавзасида жойлашган бўлиб, бу ерда Ўзбекистон тупроқлари таснифида баён этилган тоғ, тоғолди (бўз тупроқлар) ва чўл-саҳро минтақаси, тупроқ типлари тарқалган. Вилоятнинг умумий ер майдони 2856,8 минг гектарни ташкил қилади. Умуман, Қашқадарё ҳавзаси ҳудуди тоғ тупроқлари – тоғ жигарранг-карбонатли, ювилган (ишқорсизланган) ва типик типчалари, баланд тоғ-дашт субальп ҳамда тоғ ботқоқ тупроқлари, бўз тупроқларнинг 3 та типчаси – оч тусли, типик ва тўқ тусли бўз тупроқлар, саҳро (чўл) минтақасида эса, сур тусли қўнғир тусли, тақирли, қумли саҳро тупроқлари ҳамда шўрхоклар тарқалганлигини кўриб чиқдиқ. Фақатгина вилоятда Зарафшон ва Амударёларнинг ҳаракатчан «тирик» ва эски ўзанларида кенг тарқалган ўтлоқи аллювиал тупроқлар деярли тарқалмаган. Албатта, бир вилоят ҳудудида кўп сонли тупроқ типларининг тарқалганлиги бир томондан яхши, лекин иккинчи томондан эса ҳар хил тупроқ типларидан ташкил топган ҳудудларда деҳқончиликни юритиш учун ушбу тупроқлар тўғрисида маълумотларга эга бўлган ҳолда, зарурий агротехникани танлаш зарурати пайдо бўлади. Қуйида биз 3 хил тупроқ минтақасида тарқалган асосий тупроқ типларинингайрим хоссалари, уларнинг ҳозирги мелиоратив-экологик ҳамда унумдорлик ҳолати тўғрисида қисқача мулоҳаза юритамиз. Қашқадарё ҳавзасининг юқори қисмида тоғ жигарранг тупроқлари кенг тарқалган ва бу тупроқларда асосан боғдорчилик ғалла ва картошка жуда кам ҳамжда айрим сабзавот каби қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади. Албатта, Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Деҳқонобод каби туманларда Ҳисор тоғларининг 2200-2400 метр баландликда жойлашган баланд тоғ субальп тупроқлари чорва моллари учун яйлов сифатида фойдаланилади. Баланд тоғлардаги булоқ сувлари таъсирида пайдо бўлган кичик-кичик ботқоқликлар ва ботқоқ тупроқлар тоғ ўлкаси ландшафтида ўзига хос манзарани вужудга келтиради. Download 58.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling