ҚАШҚадарё худуднинг физик-географик шароитлари


Геолого-геоморфологик тузилиши ва тупроқ ҳосил қилувчи она жинслари


Download 58.82 Kb.
bet2/10
Sana09.06.2023
Hajmi58.82 Kb.
#1465969
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
15-мавзу Қашқадарё, Сурхондарё

2.2. Геолого-геоморфологик тузилиши ва тупроқ ҳосил қилувчи она жинслари
Қашқадарё хавзаси жуда мураккаб геологик тузилишка эга. Унинг шимоли – шарк хамда жануби-шарк кисмидаги Зарафшон ва Хисор тизмаларида откиндии ва метаморфик откиндии жинслар ётади. Вилоятнинг жануби-шарк кисмидаги Хисор тизмаларининг жануби-гарб кияликлари бутунлай мезазой ва учламчи давр ёткизиклари билан копланган. Вилоятнинг текислик кисми эса, асосан, туртламчи давр ёткизиклари билан копланган. Бу ёткизиклар, асосан, юкори бур ва учламчи давр ёткизиклари устида ровожланган.
М.А.Панков (1949) Қашқадарё хавзасида куйидаги геоморфологик районларни ажратади: баланд ва ўрта тоғлар, уркирли, ясси, сертошли паст тоғлар ва тоғолди районлар, лёсс ва лёссимон тоғолди тулкинсимон адирлар, тоғолди шагали шлейфлар, дарё водийси ва қуруқ узанлар.
Зарафшон-Хисор баланд тоғлари жуда кирралилиги, коядилиги, Ур-кирлиги ва тошларнинг яккол чикиб туриш билан ажралиб туради.
Ўрта тоғлар икки гурухга булинади: жуда кучли Ур-кирли чукУр тоғ сойлари мавжудлиги нураган ёткизикларнинг деярли булмаслиги, асосан, очик кояларнинг мавжудлиги билан ажралиб туради, иккинчи гурух эса, ясси киялик супасимон элювий ва делювий ёткизиклари билан копланган булади. Бу ёткизиклар литологик нуктаи назардан дагал, киррали чагир тошли скелетлардан ташкил топган.
Тоғолди районлар тулкинсимон, асосан, лёсс ва лёссимон ёткизиклардан ташкил топган.
Н.Т.Муравьева (1959) курсатишича, Қашқадарё хавзаси шаркдан гарбга томон нишибли булиб, учта йирик физик-географик районни уз ичига олади. Булар: 1) Турон пасттекислигининг жануби- шарк кисми; 2) текимликни шарк томондан ураб олган тоғ этаклари ва Зарафшон хамда Хисор тизма тоғларининг тоғолди нишанбликлари; 3) шу икала тизма тоғлар ўртасида жойлашган Китоб-Шахрисабз ботиги.
Китоб-Шахрисабз ботиги аккумулятив текисликдан иборатдир. Бу текислик битикни ураб турган тоғ тизимларидан окиб тушаётган дарёларнинг ёйилмаларида йигилган туртламчи давр ёткизикларидан, тоғилди нишабликларидан, лёссимон жинслардан ва Қашқадарё хамда унинг ирмокларининг аллювиал ёткизикларидан таркиб топган.
Қашқадарё хавзаси геологик тузилиши ва туртламчи давр ёткизиклариниг шаклланиш тарихи, уларнинг литологик тузилишлари тугрисидаги куп сонли маълумотларни Н.Л.Корженевский (1925), Ю.А.Скворцов (1949,1957), Н.П.Туаев (1937), Н.П.Васильевский (1935), И.П.Герасимов, К.К.Марков (1949), В.А.Обучев (1948), О.Ю.Паславская (1956,1959), Г.А.Мавлонов (1958), Г.Ф.Тетюхин (1958), Г.Ф.Тетюхин, А.И.Исломов (1966), Н.Н,Хаджибаев, Э.В.Мавлонов, С.А.Алтиев (1976) ва бошкалар асарларида топиш мумкин.
Тадқиқотчиларнинг курсатишича, Кушкадарё хавзаси геологик тузилиш жихатидан палеозойнинг чукинди-магматик метаморфик ва мезазойнинг чукинди жинсларидан ташкил топган. Жумландан, палеозойнинг чукинди ёткизиклар комплекси куйи ва юкори селур, куйи ва ўрта девон, куйи, ўрта ва юкори карбондан ташкил топган. Мезазой даври эса триас, юра ва бур ёткизикларидан иборат. Қашқадарё хавзасида учламчи давр (негоген) ёткизиклари хам учрайди. Улар шўрланган кумли-соз ва курбонатли денгиз ёткизиклари (куйи неоген) хамда кизил рангли шўрланган сахро-континентал (юкори неоген) ёткизикларидан иборат.
Китоб-Шахрисабз ботигининг асосий кисмини туртламчи давр ёткизиклари коплаб ётади.
Қашқадарё хавзасида туртламчи давр ёткизиги копламининг шаклланиш тарихини Ю.А.Скворцовнинг геологие-геоморфологик услуби (1949, 1957) хамда Г.Ф.Тетюхин (1958), Н.П.Васильевскийнинг (1935, 1957) археологик фаунистик казилма материалларини фауно-литологик маълумотлар билан тахлил килиш асосида турт муддат ёткизик тупланиши (эразион-аккумулятив цикл)ни ажратиш мумкин: куйи (Азкамар) - Q¹, ỹрта тỹртламчи (Карбон) - Q² юқори тỹртламчи (Сукайта) – Q³ ва ҳозирги давр (Амударё)-Q 4
Азкамар циклидаги (Q¹) қуйи тỹртламчи ётқизиқлар, одатда, тектоник режимлар акс этмаган даврда тоғларнинг бурилиш қияликларида, жарлик ва сойликларида шаклланади. Тоғ чỹққилари музликлар билан эгалланган. Тоғ қияликлари дағал таркибли жуда юпқа ( қалин бỹлмаган) пролювиал- аллювиал, флювиоглициал (муз) шағал, галечниклар билан копланган ьулиб, бу ёткизиклар устини лёссли мелкоземлар коплаши мумкин. Бу улка ёткизиклари, одатда, дарё водийларининг бешинчи ва олтинчи зинапояси (терассаси)ни эгаллайди.
Карнаб цикли комплекси Q² Янги ва теконик харакатлар жуда ривожланган даврда вужудга келган. Бу даврда тоғли улкаларда дагал таркибли пролювиал ёткизиклар коплами шаклланади.
Тектоник харакатларнинг тез-тез катта куч билан кайтарилиши туфайли микёс жихатдан улкан сойликлар, бурилмалар вужуда келиб, улар, одатда, калин копламли мелкоземлар билан тулиб, катта микёсдаги лёссли текислик ва шлейфларни вужудга келтиради. Эрозия жараёниниг бу даврда янада ривожланиши таъсирида дарё водийлари ва юкори терассалари вужудга келтиради. Эрозия жараёнининг бу даврда янада ривожланиши таъсирида дарё водийлари ва юкори терассалари вужудга келган. Бу зинапоялар (терассалар) 40-60 м лёссли ёткизиклар билан копланган. Бу даврда дарё водийларининг пастки туртинчи ва бешинчи терассалари пайдо булган.
Литологик нуктаи назардан, Карнаб комплекси тоғ кияликларида конгломерат ва цементлашган галечниклар билан, текисликларда эса лёссимон ёткзиклар билан копланган булади. Карнаб цикли ёткизиги калинлиги 140 м ва ундан ортик, факат Қашқадарёнинг куйи окимида 40-50 м атрофида булади.
Ёткизикларининг Сукайта комплекси даврида Q³ хамда Карнаб улкасидаги тектаник характерлар давом этиб туради. Бу дарда ер тузилиши, геоморфологияда жуда контраст, бирбиридан кескин фарк килувчи рельеф шакллари, жумладан, чукур эрозион дарё сойликлари, катта микёсдаги текисликлар вужудга келади. Бу даврда Қашқадарё, Танхоз дарё, Окдарё (Оксу), Гузар дарё ва бошка дарёларнинг учинчи терассалари вужудга келди. Бу терассалар кизил, саргиш рангли пролювиал, пролювиал- аллювиал ёткизи,лар мелкоземлар билан копланган булади. Сукайта комплексида ёткизиклар 16-75 м калинликда булади.
Амударё коомплекси (Q4) энг ёш ёткизиклардан ташкилтопган булиб, улар тоғли ва тоғолди укасида тоғ оралиги сойларида ва кенг микёсли Қашқадарёнинг қуруқ узанида ривожланган. Бу ёткизиклар аллювиал-пролювиал, пролювиал-аллювиал, кул-кимёвий, делювиал- пролювиал ва Эол (шамол) генетик типларидан иборат. Бу I, II терассаларга тугли келади. Зинапоялар (терассалар)нинг асосини туб тоғ жинслари ташкил килади. Литологик нуктаи назардан Амударё комплекси ёткизиклари мураккаб: кумлар, шагаллар, лойкалардан 5-8 м мелкозем билан копланган. Бу мелкоземларнинг ранги жуда мураккаб: сарик-бўз, жигарранг-сарик, кизгиш-кунгир, баъзан окиш догли, карбонат колдиклари хам учрайди.


Download 58.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling