Қашқадарё Телерадикомпаниясида эфирга узатилаётган "Мулоқот" курсатуви 2008 йилда ташкил этилган. "Муносабат"дан фарқли ўлароқ, "Мулоқот" муаллифлик дастури ҳисобланмайди
Download 25.58 Kb.
|
Қашқадарё Телерадикомпаниясида эфирга узатилаётган
Қашқадарё Телерадикомпаниясида эфирга узатилаётган “Мулоқот” курсатуви 2008 йилда ташкил этилган. “Муносабат”дан фарқли ўлароқ, “Мулоқот” муаллифлик дастури ҳисобланмайди. Ўтган йиллар давомида унда ўнга яқин журналистлар бошловчилик қилишган хусусан: Г.Алиқулов,З.Аминова,С.Бобоназарова , Ж.Тўйчиева, Х.Илёсов, Г.Назирова, Б.Юсуповлар кабилар. Ҳозирда ҳам бу анъана давом этиб уларга О.Яхшибоева, С.Бобоқулова,Х.Азимовлар қўшилишди. Кўрсатув,бир хафтада бир ёки ойида икки маротаба 19:00да жонли тарзда эфирга узатилган.Унда дастлаб асосан,туман шаҳар хокимлари,корхона ташкилотлар масъул раҳбарлари иштирок этиб,асосан ўз ҳудудларида олиб борилаётган ижтимоий янгиликларини айтиб,телефон тармоғи орқали томошабинлардан келган саволларга жавоб беришган. 2016 йилга келиб,2016-халқ билан мулоқот йили давлат дастури иэросини таъминлаш мақсадида кўрсатув янада такомиллашди. Студиянинг техник таъминоти ва жихозлари янгиланиб, иштирокчилар сони қисқартирилди. Авваллари бир туманининг барча рахбар ва масъул ходимлари 10-15 киши қатнашса,ўзгаришлар натижасида 3-5 иштирок этадиган бўлди.Баъзан эса 1та. Шу билан бирга эфир соати хам ўзгариб,13:00дан 14:00га қадар давом этар эди. Дастлабки эфирлардан фарқли ўлароқ бувақтда курсатувда узунан узун хисоботлар қисқартирилиб,асосон телеканалнинг мурожатлар почтасига келган ва телфон қўнғироғи орқали йўлланган саволларга жавоб берила бошланди. Айниқса пандимея даврида каронавирус ва бошқа юқумли ва сурункали касалликлар,профилактика ишлари хамда аҳолига карантин вақтидаберилганимтиёзлар хусусидан қатор мулоқотлар олиб борилди. Бу даврда деярли хар куни жонли эфир бериб борилди. 2021 ўрталари томошабинларнинг талаб таклифларини инобатга олган ҳолда кўрсатувнинг эфир сони кўпайтирилди. Яъни эндилик “Мулоқот” кунига 2 мартаба 13:10да ҳамда 15:30да эфирга узатилади. Авваллари дастурда асосан ижтимоий камунал муаммолар қамраб олинган бўлса эндиликда, ҳукуматимизнинг ижтимоий сиёсий соҳадаги қарорлари,қонунлар ва бошқа ҳуқуқий-меъёри ҳужжатлар уларнинг мазмун моҳияти батафсил ёритилиб,томошабинлар томонидан улар бўйича бериладиган савоб жавоб изланади. Шуни таъкидлашки, сўз эркинлиги ҳамда давлат органларининг халқ олдидаги ошкоралиги ва очиқлигини таъминланишига сай-ҳаракатлар натижасида эндиликда,журналистларимизнинг юқори ташкилотларга “илтимосномалар” билан чиқишига зарурат қолмади. Аксинча, давлат ташкилот ўзлари махсус ишчи режа асосида келишган вақтда мулоқатга шай туришади. Кўрсатувнинг ижобий томонларига келадиган бўлсак, мулоқот давомида мавзу юзасидан фуқаролардан келган мурожатлар асосида лавҳалар тайёрланган лавҳалар узатилиб,бу борада мутасаддиларнинг фикр мулоҳазалари ўрганилади. Шунингдек, кўрсатувга танландиган мавзулар ҳам хамюртларимиз томониданэнг кўп мурожат қиланадиган соҳалар юзасидан ҳам танлаб олинади. Дастур асосан суҳбат ва савол жавоб тарзида ўтади. Унинг бориши бошловчи маҳоратига боғлиқ бўлиб,бази журналистлар,мутаҳассислар билан мавзу юзасдан бахс мунозарага киришсалар,базилар,шунчаки сухбатни маъқул кўрадилар. Шунингдек эфир вақтида томшабинлар томнидан келган ва ўқиб эшиттиришга улгурилмаган саволлар экспертларга бериб юбоилади ва натижаси ТВга маълум қилиниши сўралади. Юқорида айтиб ўтганимиздек дастур ассосан суҳбат тарзида борганлиги сабабли ҳамда техник имкон иятлардан келиб чиққан холда студияга меҳмонлар таклиф этилмайди. Шунингдек, мавзулар икки қарама –қарши томон эмас бир бирини тингловчи ва тўлдирувчи “ҳамкор”лар томонидан муҳокама қилинади. Суҳбатдан фарқли ўлароқ.дастур жонли тарзда телетомошабинлар билан алоқа ўрнатади. Яъни студияда ўрнатилган 2та телефон орқали телетомошабинлар ўз саволларини йўллайдилар,уларнинг саволлари эса турли ноқулай вазиятларни олдини олиш учун ёрдамчи ходим томнидан ёзиб олиниб,кейин мутаҳассисга тақдим этилади. Бу эса кўрсатувнинг асосий камчилигидир. Чунки,ижтимоий тармоқлар орқали йўлланиши мумкин бўлган саволни кимдир битталаб ёзиб олади. Холбуки бу вақтда бошловчи бир нечта саволни ўқиши мумкин бўлади. Шу ўринда кўрсатув таҳлилига ўтсак. “Мулоқотнинг 22.04.2022даги сонида “очиқ бюжет лойиҳаси” хусусида сўз боради. Унда вилоят,Қарши шаҳри ва Қарши тумани очиқ бюжет модераторлари иштирок этишди. Дастлаб бошловчи томонидан,лойиҳа ҳақида қисқа маълумот ва аҳолининг бу лойиҳада қандай иштирок этиши хусусида савол беради. биламизки,журналист аввалдан тайёрланган саволлар билан бир қаторда мулоқот давомида туғиладиган саволларга ҳам тайёр туриши лозим. Дастур давомида юуни яққол кўришимиз мумкин. Эксперт “лойиҳага тақдимэтилган таклифларни саралаш меъзонларига кўра” деган нутқига журналист дарҳол “меъзонлар едедингиз улар қандай ва қай тартибда белгиланади?” дея савол беради. шунингдек аудиториянинг мазкур лойиҳага бўлган ишончини ошириш мақсадида,ўтган йилги опенбюжет.ўзга йўлланган таклифлар ва уларнинг амлдаги тасдиғи бўйича хисобот сўраши,унинг тарғиботчилик махоратидан далолат беради. биламизки,2 йилдан буён,давлат бюжетини мақсадли сарфлаш мақсадида ушбу лойиҳа амалга оширилмода. Унда турли худудлардаги фуқаролар ўзлари яшаб турган худ манфаати мос таклифни беришлари керак бўлади. Шу сабадан ҳам юошловчининг ҳисобот сўраши оқилона ишдесак бўлади. Шу билан вирга вилоят мутаҳассининг мужмал хисоботни кесиб батафсил ўрганиш мақсадида шахар модераторига йўланади ва “ айтиб ўтилган таклифларнинг қанчаси шаҳар худудига тўғри келади ва қайси маҳалларда бу бўйича ишлар амалга оширилди?! Дея савол беради. шу саволнинг узидаёқ мутахасси асос ва фактлар билан жавоб беради. Шуниндек, телетомошабинлар иштироки ҳам кўришимиз мумкин. Дастур давомида улардан келган “лойиҳага таклифларни тақдим этиш талаблари”, “таклифлнин ғолиб бўлиши учун овоз тўплаш жараёнинг тартиби” каби саволлар хам ўқиб эшитирилди. Кўрсатувнинг навбатдаги сони (10.04.2022) да Қамаши туманида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз боради. Бқоридаги сонидан фарқли равишда бу сафар эксперт аниқроғи суҳбатдош 1 нафар яъни Қамаши туман ҳокими Ботир Тоғаевдир. Дастур аввалидаёқ томошабинларнинг фаол иширокини таъминлаш мақсадида бошловчи томонидан мавзу юзасидан мурожатлар учун елефон рақамлар эслатиб ўтилиши ҳамда телеэкраностига ёзиб қўйилиши, кўрсатувинг янад жонли бўлишини таъминлайди. Шу ўринда айтиш керакки,дастур ижодкорларнинг бу борада бироз камчиликлари кўзга ташланадияни мурожат учун телефонлар деган титрга мавзу берилмайди. Дастурни аввал бошидан кўрмаган тмошабин бироз муддат диққат қилмаса ёки навбатдаги саволни эшитмаса мавзу нима ҳақда эканлигини англаймайди. Дейлик суҳбатдош, йўллар таъмири хусусида гапираётган вақт дастурни томоша қилишни бошлаган киши дарҳол кўрсатилга номерни теради ва худуд ташқари жойдаги носоз йўллар ҳақида мурожат қилади. Бу биринчидан телефон ьармоғини банд этади,иккинчида саволлар оқимини тўхтатиб қўяди. Биламизки,бунги кунда туман шаҳарларнинг иқтисодий потенсиалини ошириш.худудларда тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришни йўла қўйиш аҳоли бандлигини таъминлашга катта этибор қаратилмоқда. Шу сабадан ҳам журналистнинг ушбу сондаги дастлабки саволн “ Қамаши туманининг бугунги иқисодий поетнсиали қандай аҳволда ва уни юксалтириш учун нималар қилиняапти” де бериши тўғри ташланган қадамдир. Шу билан бирга суҳбатдошнинг сухбатга киришиб кетида дастлаб умумийва кенг қамровли саволлар жуда муҳим хисобланди. Гарчи кўрсатув ток шоу бўлмасада унда тарғиботчи маҳоратига ҳам этибор қаратишимиз лозим. “мулоқот” бошловчисида ҳам “ Муносабатда”ги каби вербал ва новербал воситаларни кўришимиз мумкин. Бунда бошловчи,сухбатдошни тиққат билан тинглаётганини “тушунали,яхши” каби сўзлар билан(вербал) хамда қадалган нигоҳлар ва бош билан қилинган “тасдиқ ишораси”(новербал) билан билдиради. Бу эса суҳбатдошнинг ўзига бўлган ишончини оширади ва саволларга батафсил жавоб беришга киришади. Бу эса кўрсатувни омша қилаётган телетомошабинларга мавзуничуққуроқва кенгроқ билиш ва тушииш имконини беради. шуни таъкидлаш керакки,кўрсатувнинг шу каби(худудлар кесмида) олиб борилган сонида айнан бирсоҳа эсам балки худуддаги барча соҳанинг қамраб олиниши алоҳида аҳамиятга эга. Зеро қайсидир фуқаронинг сув таъминоти билан қайсидир бирининг эса пенсия таъминоти билан боғлиқ муаммолари бўлиши мумкин ва соҳагаоид сонини кутиб ўтирмасдан шу соннинг ўзидаёқ ўз муаммоларига ечим топишлари,саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади.буни судияга келиб тушган 10дан ортиқ саволлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Уларнинг қисқача мазмуни қуйидагича: бандликни таъминлаш,носоз йўлларни таъмирлаш,боғча ва мактабга бўлган эҳтиёж, сув ва элктор энерияси кабилар. Мулоқотнинг 13.05.2022 сони эса таълим тизимига Ътибор қаратилганлигини кўришимиз мумкин. Яъни кўрсаутв мавзуси Олий таълим юртларига кириш учун зтказиладиган тест синовлари жараёнларда адолат ва шаффоликнинг таъминлаши борасида оширилаётган ишлар самаралорлиги этиб белгиланган. Кўрсатувнинг бу бу сонида 2нафар масъул мутаҳассис иштирок этади. Юқорида ток шоунинг дастлабки икки дақиқасидаёқ эътиюорни жалб қилиш лозимлигини кўриб чиқдик. Ўйлашимча,бу барса курсатувлар учуни хос бўлиши лозим. Масалан кўрсатувнинг шу сонида дастлаб ўтган йилги натижалар хусусида сўз боради. Бунда инсон психологиясига хос муҳим жихат этиборга олинган. Яъни бериладиган вада эмас амалга оширишган иш аҳамиятлидир. Яна бир эътиборли эътиборли хиҳати,бошловчнинг сухбатдошнинг берилгансаволдан четга чиқиб кетмаслигини таъминлашга харакат қилишидир. Тест жараёнларида шпаргаркалардан фойдаланишнинг сальий таъсирлари хусусида юерилган саволга Вилоят ДТМ раҳбари томондан узуқ-йулуқ бошланган жавобни шарт кесиб,саволни бошқачароқ қилиб бериши таҳсинга сазовар. Яна бир жихати,шу ўринда журналистнинг одоб аҳлоқ қоидаларига риоя қилишини яъни сухбадош нутқини кесиб,туриб,”кечирасиз,сўзингизни бўлдиму...” дея гап бошлашини кўришимиз мумкин. Техник сабабларга кўра эфир ёзиб олинган холда эсирга берилганлиги сабали бу сонда телетомошабинлар иштирокини кўрмаймиз. Кўрсатувнинг навбатдаги 25.03.2022 сонида эса хоким ёрдамчилар фаолиятни тизимли йўлга қўйиш ва маҳаллабай ишлаш ,тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли банлигини таъминлашда худудларда олиб борилаётган ишлар Муборак тумани мисолида кўриб чиқилган. Дастурнинг бу сони жонли тарзда амалга оширилган бўлиб, туманда бу борад олиб борилаётган ишлар,маҳалларда фуқароларни қийнаётган муаммолар телетомошабинлар саволлари асосида очиб берилган. Дастур анъансига биноан сухбатдош туман ҳокими Арипов Акрам. Шуни такидлаш керакки,юртбошимиз томонидан мунтазам равишда раҳбарлар халққа хисоб бериши лозим,халқ билсин ниа қаергақандай амалга оширилаётгани дея такрорланади. Мулоқотнинг туманлар кесимида ташкил этилган сонларини ана шу хисоботга қиёслаш мумкин. Чунки.кўрсатувнинг дастлабки 5-7 дақиқсида ҳокимлар шу кунгача амалга оширилган ишлар хусусида маълумот беради. Кўрсатув мавзукуламдорлигини 22.03.2022 даги сонидадавлат рахбарининг “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун мохиятига бағишланганидан ҳам кўриш мумкин. Шуни алоҳида ткидлаш керакки,кўрсатувнинг ўзига хоос анъаналрига кўра, ПФ,ПҚ хамда хукумат томонидан қабул қилинган меёрий –ҳуқуқий хужжатлар мазмун моҳиятига бағишланган сонларида, курсатув ёзиб олинган ёки жонли эфирда бўлсин телетомошабин иштироки чекланади. Бунан кўзланган мақсад экспертларнинг ушбу хужжатнинг мазмун моҳиятини тўла қонли очиб беришларини таъминлашдан иборатдир. Шунингдек кўрсатув маънавий-маърифий мавзуларни хам таҳлил қилишни ўз ичига олган. Буни кўрсатувнинг январ ойида кетган Кибохонлик ва мутола маданиятини юксалтириш,китобхонларни кутубхонларга жалб этиш мавзусидаги сонидан ҳам билиш мумкин. Унда вилоят Саидо Насафий АКТ раҳбари иштирокэтиб,бугунги кунда китобхонликни ,ёшларни мутолага жалб этиш борасидаги ислоҳотлар ва бу борада вилотда амалга оширилаётган ишлар ҳусусида сўз юритади. Шунингдек “Мулоқот” давомида томошабинларнинг кутубхонаг аъзо бўлиш тартиби,кутибхонадн китоб олиш тартиби каби саволларига батафсил жавоб берган. Кўрсатувнинг яна бир сонида эса ёшларга оид давлат сиёсати ва “Ўзбекистон ёшлари форуми” хусусида сўз боради. Унда вилоят Ёшлар иттифоқи раиси,Ёшларишлар агентлиги вилоят рабари ва фаол ёшлар иштирок этган. “Мулоқот” кўрсатувидаги мавзулар хилма-хиллигини таҳлил қилар эканмиз,уларни қуйидагича гуруҳлашимиз мумкин: Сиёсий: Президент қарорлари,фармонлари,ведиоселектрдаги вазифа топширишқлар,Олий мажлис ва Вазирлар маҳкамаси томонидан қабул қилинган турли ҳуқуқий меёрий хужжатлар,қонунлар ва қонун ости хужжатлар,давлат дастурлари, Ижтимоий: соғлиқни сақлаш,пенсия таъминоти,комунал хизматлар, йўлсозлик, туман шаҳар маҳаллар инфратузилмаларига доир муаммо ва камчиликлар, Таълим: мактабгача таълим,умумий ўрта таълим,ўрта махсус ва олий таълим да рўй бераётган янгиликлар,ҳудуддаги бу борада амалга оширилаётган ишлар йўл қўйилаётган камчиликлар,муаммолар, Иқтисодиёт: тадбиркорлик,қишлоқхўжалиги,чорвачилик кабилардаги янгиланишлар,соҳадаги ислохотлар мазсун моҳияти ва самарадорлиги, вилоятнинг бу борада эришаёган ютуқлари ва камчиликлари,тўсиқ ва муаммолар. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак “Мулоқот”да хох жонли,хох ёзиб олинган бўлсин Қашқадарё вилоятининг сиёсий,ижтимоий –иқтисодий ҳамда маънавий хаётида рўй бераётган янгиликлар,амалга оширилаётган ислоҳотлар,муаммо ва камчилик батафсил таҳлил қилинади. Фуқаролар мурожати асосида ўрганиб олиб борилган ишлар натижаси,эълон қилинади.Шуниси ахамиятлики, дастурнинг худудлар кесимида олиб борилган сонида уша худуд вакиллар вебосита ўз хокимларига муаммолари айта олиш имкониятига эга бўладилар, Шунингдек, вмдоселкторларнинг бирида давлатмиз раҳбари “сан халқ билан юзлаш,сани халқ танисин”дея таъкидалаганларидек, шахар туман аҳолиси ўз хокимларини таниб оладилар. Зеро “Мулоқот”нинг асосий мақсади хам давлат ташкилотлар рахбарлари ва ахоли ўртасида кўприк солиш уларнинг дарду ташвишлари,талаб ва таклифларини ўрганиш борадасида икки томонлама мулоқот олиб боришдан иборатдир. Download 25.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling