Аширбаева Дилорам Равшановна Бажарилиши режалаштирилаётган диссертация


Download 35.4 Kb.
bet1/4
Sana13.01.2023
Hajmi35.4 Kb.
#1091067
TuriДиссертация
  1   2   3   4
Bog'liq
2.Асоснома


Тошкент давлат шарқшуноқлик университети “Таржимашунослик ва халқаро журналистика” кафедраси таянч докторанти Аширбаева Дилорам Равшановнанинг “Корейс ва ўзбек дискурсида мурожаат бирликларининг қиёсий тадқиқи” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган докторлик диссертацияси бўйича
АСОСНОМА
Тадқиқотчининг фамилияси ва исми шарифи: Аширбаева Дилорам Равшановна
Бажарилиши режалаштирилаётган диссертация иши мавзуси: “Корейс ва ўзбек дискурсида мурожаат шаклларининг қиёсий тадқиқи”
Ихтисослик шифри ва номи: 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
Диссертация бажарилаётган фан тармоғи: Филология фанлари
Илмий маслаҳатчининг фамилияси, исми, отасининг исми, илмий даражаси, илмий унвони: Усманова Шоира Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Кореяшунослик факультети декани
Диссертация иши бажарилаётган ташкилотнинг тўлиқ номи, электрон манзили:
Тошкент давлат шарқшунослик университети, info@tsuos.uz
Тадқиқотчининг мақоми ва қабул қилинган санаси: Таянч докторант, 2021 йил, январь.
Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирда корейс ва ўзбек лисоний маънавиятида, нутқий маданиятида фаол қўлланаётган, ушбу тиллар бойлигининг ўзига хос ифода воситаларидан бўлган мурожаат бирликлари ўз аҳамияти билан ажралиб туради. Мурожаат бирликларини халқаро алоқаларда, давлат раҳбарларининг расмий нутқида, умуман, кундалик ҳаётда, ижтимоий, сиёсий, маънавий, иқтисодий жараёнларда кўплаб учратиш мумкин.
Нутқий восита ҳисобланган мурожаат бирликларини янгича қарашлар, назариялар асосида қиёсий ўрганиш, уларни корейс ва ўзбек нутқий мулоқотидаги ўрнини белгилаш, умумий ва фарқли жиҳатларини аниқлаш, таржимада ифодаланиши масаласини ёритиб бериш кабилар ҳар жиҳатдан муҳим бўлиб, улар диссертация мавзусининг долзарблигини белгилайди.
Мавзунинг республикада олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларга мослиги.
Мавзу Тошкент давлат шарқшунослик университетининг илмий тадқиқот режаларига киритилган бўлиб, республикада олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларига мос.

Download 35.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling