Тадқиқотнинг предмети сифатида корейс ва ўзбек дискурсидаги мурожаат бирликлари танланган.
Кутилаётган илмий янгиликлар. Тилшуносликда мурожаат бирликларининг тадқиқи масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинган. Лекин корейс ва ўзбек дискурсидаги мурожаат бирликлари қиёсий аспектда махсус ўрганилмаган. Ушбу докторлик диссертация ишида корейс ва ўзбек дискурсидаги мурожаат бирликлари қиёсий тилшунослик нуқтаи назаридан илк бор тадқиқ этилмоқда. Тадқиқот натижаларидан чиқарилган умумий хулосалар, шубҳасиз, корейсчадан ўзбекчага ва ўзбекчадан корейсчага таржима қилиш билан боғлиқ айрим муаммоларни ҳал қилишда ўзига хос аҳамият касб этади.
Тадқиқотнинг манбалари сифатида 계용묵. 백치 아다다, 김동인. 감자, 김동인. 광염 소나타, 김유정. 동백꽃, Усмонова Ш. Корейс ва туркий тилларда ундалмалар // Тилшуносликнинг долзарб масалалари. –Тошкент: “Университет”, Бегматов Э. Номлар ва одамлар. –Тошкент: Фан, 1996., Бозоров О. Ўзбек тилида даражаланиш. –Тошкент: Фан, 1995 йили чоп этилган китоблар ва корейсча русча ва корейсча ўзбекча луғатлар хизмат қилади.
Ишнинг илмий ва амалий аҳамияти. Ишнинг натижаларидан корейс ва ўзбек тилларига оид қиёсий тадқиқотлар олиб боришда, шунингдек, “Лингвистика” ва “Таржима назарияси ва амалиёти” таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларга “Асосий Шарқ тили (корейс тили)”, “Корейс ва ўзбек тиллари қиёсий грамматикаси”, “Таржима амалиёти”, “Бадиий таржима”, “Маданиятлараро мулоқот” фанларини ўқитишда ва “Корейсча-ўзбекча ва ўзбекча-корейсча” икки тилли луғатлар тузишда фойдаланилиши мумкин.
Диссертация ишининг тузилиши. Мазкур тадқиқот иши кириш, уч боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
“Корейс ва ўзбек дискурсида мурожаат бирликларининг қиёсий тадқиқи” мавзусида ёзилаётган диссертация ишининг
РЕЖАСИ
Кириш
Do'stlaringiz bilan baham: |