Акропетал транспорт-ўсимликда моддаларнинг поя апикал меристемаси йўналиши бўйича ташилиши.
Амплификация-хромосома ДНК кетма-кетлигининг қўшимча нусхасининг ҳосил бўлиши.
Анаэроблар-кислородсиз муҳитда модда алмашиниши ва кўпайишини давом эттира оладиган микроорганизмлар; фақат анаэроб шароитда ўсадиган микроорганизмлар; факултатив анаэроблар кислородли ёки кислородсиз шароитда ўса оладиган микроорганизмлар.
Андрогенез-микроспора ёки чанг доначаларидан соматик эмбриогенез ёки каллус ҳосил қилиш орқали ўсимлик ёки унинг органларининг ҳосил бўлиш жараёни.
Антагонист-рақиб-микроорганизмлар ҳаётини тўхтатувчи ёки бутунлай барбод қилувчи бошқа бир микроорганизм.
Антибиотиклар-микроорганизмлар ҳаёт фаолияти давомида ҳосил бўладиган кимёвий моддалар; жуда оз миқдори ҳам бошқа микроорганизмларга заҳарли таъсир этади. Антибиотиклар сони ҳозирда 2000 дан ортиб кетган бўлиб, уларнинг синтезланишида замбуруғлар (аспергиллар), шўъласимон замбуруғлар ва бошқа микроорганизмлар хизмат қилади; антибиотиклар ишлаб чиқаришнинг Penicillium, Cephalosporium ва Streptomyces авлодларига мансуб турларида ишлаб чиқариладиган пенициллинлар-асосий тижорат антибиотиклар ҳисобланади;
Антигенлар-иммун тизимда антителалар ҳосил бўлишини индуцирловчи, антитела пайдо бўлишига таъсир этувчи специфик ҳамкорлик қилувчи оқсиллар.
Антитела-иммун тизим томонида ёки патоген агентлар; оқсилларни (антигенлар) йўқотувчи таъсирга эга оқсиллар.
Апикал доминантлик-апикал меристемадаги гормонлар ёрдамида ён навдаларнинг юқори меристемаси куртаклари ўсишини тўхтатилиши.
Аттрагирлаш хусусияти-стимулятор фитогармонларнинг озиқа моддаларни ўсувчи органга катта миқдорда ташилишини фаоллаш хусусияти.
Ауксотроф мутантлар-жинсий бўлмаган хромосомалар тўплами (1, 2 , 3, ва ҳоказо сонлар билан белгиланади).
Базал-асосий, асосгатегишли; асосида ёки унинг тагида жойлашган-базал таначалар-эукариотик жониворлар (оддий жониворлар, сувўтлар) хивчинларини цитоплазманинг ташқи қаватига ёпишиб туришига ёрдам берадиган тузилма.
Do'stlaringiz bilan baham: |