Генотип-асос генларининг тўплами. Ирсий асос–организмларнинг генетик (ирсий) конституциясининг ва унинг барча генларининг мажмуи.
Ген репликацияси – организм белгиларининг юзага чиқиши
Генофонд-организм турлари ёки популяциясидаги ҳар хил генлар турларининг сони ва тарихи.
Гетерозис – бир-биридан қатор хусусиятлар ва белгилари билан фарқланувчи бошланғич шаклларни чатиштириш натижасида пайдо бўлган биринчи авлод дурагайларининг яшаш қобилиятининг ошиши.
Гибрид-дурагай-генетик жиҳатдан ҳар хил бўлган турларни чатиштириш натижасида ҳосил бўлган гетерозигота жинси. Ота-она ирсий белгиларини ўзида мужассамлаштирган организм.
Гиногенез – муртак халтаси ҳужайраларидан ўсимлик пайдо бўлиш жараёни.
Гифлар-ипчалар-замбуруғ танасини ташкил этувчи бир ёки бир неча ҳужайрадан ҳосил бўлган, микроскопда аранг кўриш мумкин бўлган иплар.
Гормон рецептор комплекс-гормон ва оқсил рецепторининг бирикиши, гормон таъсири амалга ошишининг биринчи босқичи.
Гормон статуси – онтогенезда ўсимлик ва ҳайвон гормон тизимининг умумий ҳолати, эндоген ва экзоген таъсирларга нисбатан ҳосил бўлиш жараёнларида гормонлар миқдори ва улар орасидаги нисбати, ҳаракати, фойдаланилиш ва инактивацияси.
Деструкция – моддаларнинг парчаланиш орқали физиологик фаоллигини йўқотиши.
Дидифференция - ихтисослашган, бўлинмайдиган ҳужайраларнинг дифференцияланмасдан бўлинаётган каллус ҳужайраларига айланиш.
Диплоид – мазкур турга хос сонларни кўрсатувчи гомологик хромосомаларнинг иккита тўплами билан характерланувчи ядро, ҳужайра ва организм.
Диплоидлаш – хромосома тўпламини икки марта кўпайтирувчи модель. Хромосомаларнинг диплоид тўплами (автодигаплоид) ота ёки она хромосомаларини тутувчи иккита гаплоид хромосомалар тўплами.
Дифференциялаш – асосий ва янги ҳосил бўлган ҳужайралар орасида, шунингдек янги ҳосил бўлган ҳужайралар орасида фарқ юзага келтирувчи жараёнлар комплекси.
ДНК – дезоксирибонуклеин кислоталар молекуласи, нуклеотидлар (аденин, гуанин, цитозин, тимин), дезоксирибоза ва фосфор кислота қолдиқларидан ташкил топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |