ДНК бўшлиғи-ДНК занжирида битта ёки бир нечта нуклеотидларнинг етишмаслиги.
ДНК дуплексидаги узилиш – икки занжирли ДНКнинг занжирларининг биттасида ёнма-ён иккита нуклеотидлар орасидаги фосфодиэфир боғининг йўқлиги.
ДНК репликацияси – ферментлар тўплами (ДНК полимераза, лигаза ва бошқалар) ёрдамида ДНК нусхасини ҳосил қилиш орқали унинг молекулаларини иккиланиши (икки марта кўпайиши).
Ёпиқ тизим – ташқи муҳит билан фақат энергия орқали алмашинувчи тизим.
Ёпишқоқ учлар-комплементлар ҳолдаги ДНК молекуласининг битта ипли учи бўлиб, эндонуклеазалар ёрдамида кесиб олинади.
Жинсий жараён – эркак (спермия) ва урғочи (тухум ҳужайра) жинсий ҳужайраларининг қўшилиш, натижада диплоид ҳужайра (зигота) ҳосил бўлади ва асоснинг жинси белгиланади.
Жинсий хромосомалар – асоснинг жинсини белгиловчи хромосомалар (X, Y, W, Z ва бошқа ҳарфлар билан белгиланади).
Затравка – ДНКнинг битта занжири билан комплементар ҳамкорлик қилувчи қисқа изчиллик (кўпинча РНК); эркин 3 – ОН – уч ҳосил қилиб, у асосида ДНК-полимераза дезоксирибонуклеотид занжир синтез қила бошлайди.
Идентификация-айнан ўхшатиш, тенглаштириш-моддаёки микроорганизмлар тури ва хилларини аниқлашга қаратилган тадқиқотлар тури.
Иммобилизация (тўплаш) – мембраналарда ҳужайра, ферментларни тўплашда фойдаланиладиган физик ва кимёвий жараён.
Инвертирланган такрорий изчилликлар – Бир молекула таркибидаги бир-бирига қарама –қарши томонларда жойлашган бир хил изчилликнинг иккита нусхаси. Бир-бирларига ёнма-ён жойлашган инвертирланган такрорий изчилликлар палиндром ҳосил қилади.
Ингибитор-тўхтатувчи-ферментлар, фаоллигини тўхтатувчи табиий ёки синтетик модда (сунъий олинган).
Индуктор-репрессор билан қўшилиб, уни оператор билан қўшилиш хусусиятини йўқотадиган, нофаол ҳолатга ўтказадиган паст молекулали модда.
Индукция-фермент синтези, фаглар ривожланиши ва мутацияга ўхшаган биологик жараённи ҳаракатга тушириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |