Асосий хотира
Қўшимча интеграл микросхемалар
Download 1.71 Mb.
|
ЭҲМ нинг асосий , қўшимча қурилмалари ва турлари
Қўшимча интеграл микросхемалар
ШК нинг тизимли шинасига ва МП га типик ташқи қурилмалар билан бир қаторда баъзи бир қўшимча интеграл микросхемалар уланган бўлиши мумкин; улар микропросессорнинг иш имкониятларини кенгайтиради ва яхшилайди: математик сопросессор, хотирага бевосита мурожаат қилиш назоратчиси, киритиш-чиқариш сопросессори, узилишлар назоратчиси ва б. М атематик сопросессор қайд қилинган ва кўчиб юрадиган нуқтали иккилик сонлар устида, иккилик кодланган ўнлик сонлар устида амаллар бажаришни тезлаштириш учун, баъзи бир транссендент, шу жумладан тригонометрик функсияларни ҳисоблаш учун кенг ишлатилади. Математик сопросессор ўзининг буйруқлар тизимига ега ва асосий МП билан параллел (вақт бўйича келишилган ҳолда), лекин МП бошқаруви остида ишлайди. Амалларни бир неча ўн марталаб тезлаштиради. МП нинг охирги моделлари, 80486 ДХ МП дан бошлаб, сопросессорни ўз структураси ичига олган. Хотирага бевосита мурожаат қилиш назоратчиси МП ни магнит дисклардаги йиғувчиларни бевосита бошқаришдан ҳолос етади, бу еса ШК нинг самарали тезкорлигини жиддий оширади. Бу назоратчисиз ТХқва ТЭҚҚ орасидаги қийматларни алмашиш МП регистри орқали икки қадамда, назоратчи бор бўлганда еса бир қадамда амалга оширилади қийматлар бевосита, МП ни четлаб ўтиб, ТХҚ, ва ТЭҚҚ, ўртасида узатилади. Киритиш-чиқариш сопросессори — МП билан параллел ишлаши ҳисобига, бир нечта ташқи қурилмаларга (дисплей, принтер, ҚМДЙ, ЭМДЙ ва б.) хизмат кўрсатганда киритиш-чиқариш жараёнларини бажаришни жуда тезлаштиради; МП ни киритиш-чиқариш жараёнларини қайта ишлашдан озод етади, шу жумладан хотирага бевосита мурожаат қилиш режимини амалга оширади. Узилишларнинг назоратчиси ШК да муҳим рол ўйнайди. Узилиш — бир дастўрни бажарилишини ҳозирги вақтда янада муҳимроқ бошқа дастўрни тезкор бажариш мақсадида вақтинча тўхтатилишидир. Узилишлар компютерни ишлашида доимо пайдо бўлади, шуни айтиш етарлики, маълумотларни киритиш-чиқаришнинг ҳамма жараёнлари узулишлар билан бажарилади, масалан, таймердан узулишлар узулиш назоратчиси томонидан секундига 18 марта ҳосил қилинади ва хизмат кўрсатилади (табиийки, фойдаланувчи уларни сезмайди). Узилишлар қуйидагиларга бўлинади: • киритиш-чиқариш базавий тизимидан узулишлар ёки қуйи даража узулишлар; • операсион тизимдан узулишлар ёки юқори даража узулишлари. Изох,. Узилишлар тўғрисида тўлиқроқ маълумотни [3] ишдан билиб олиш мумкин. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling