Асосий хотира
Download 1.71 Mb.
|
ЭҲМ нинг асосий , қўшимча қурилмалари ва турлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- М аълумотларни киритнш
Видеомонитор (дисплей) — ШК га киритилаётган ва ундан чиқарилаётган маълумотларни акс еттириш учун қурилмадир.
Нутқли киритиш-чиқариш қурилмалари тез ривожланаётган мултимедиа воситаларига киради. Нутқли киритиш қурилмаси — бу турли хил микрофонли акустик тизимлар, "товушли сичқонлар", масалан, одам талаффуз қилаётган ҳарф ва сўзларни англай оладиган, уларни идентификасия қиладиган ва кодлайдиган мураккаб дастурли таъминот. Нутқли чиқариш қурилмаси — бу компютерга уланган баланд гапирувчилар (динамиклар) ёки товушли колонкалар орқали ишлаб чиқариладиган, рақамли кодларни ҳарф ва сўзларга ўзгартиришни бажарадиган турли хил товуш синтезаторлари. М аълумотларни киритнш қурилмаларига қуйидагилар киради: • клавиатура — ШК га сонли, матнли ва бошқарувчи ахборотни қўлда киритиш учун қурилма; • график планшетлар (дигитайзерлар) — планшет бўйича махсус кўрсаткични (перони) ҳаракатлантириш ёъли билан график маълумотларни, тасвирларни қўлда киритиш учун перо силжиганда унинг координаталари уқилади ва бу маълумотлар ШКга киритилади; • сканерлар (укувчи автоматлар) — машинада ёзилган матнлар, графиклар, расмлар, чизмаларни қоғоздаги ташувчилардан автоматик ўқиш ва ШК га киритиш учун; • кўрсатиш қурилмалари (график манипуляторлар) — график ахборотни дисплей экранига киритиш учун курсор ҳаракатини экран бўйича бошқариш ёъли билан ва кейинчалик курсор координатини кодлаш ва уни ШК га киритиш билан (жойстик — ричаг, "сичқонча", трекбол — гардишдаги шар, ёруғлик пероси ва б.); • сенсорлик экранлар — тасвирлар, дастурлар ёки буйруқларнинг алоҳида элементларини дисплейнинг полиэкранидан ШК га киритиш учун. Маълумотларни чиқариш қурилмаларига қуйидагилар киради: • принтерлар — маълумотни қоғозли ташувчида қайд етиш учун ёзувчи қурилма; • график қурувчилар (плоттерлар) — график маълумотни (графиклар, чизмалар, расмлар) ШК дан қоғоздаги ташувчига чиқариш учун. Алоқа ва телекоммуникасия қурилмалари приборлар ва автоматлаштиришнинг бошқа воситалари билан (интерфейслар мослаштирувчилари, адаптерлар, рақамли-аналог ва аналог-рақамли ўзгартиргичлар ва ш.ў.) алоқа қилиш учун ва ШК ни алоқа каналларига, бошқа ЭҲМ ва ҳисоблаш тармоқларига (тармоқли интерфейсли плата, "уланишлар", қийматларни узатиш мултиплексорлари, модемлар) улаш учун ишлатилади. Хусусан, 14-расмда кўрсатилган тармоқди адаптер ШК нинг ташқи интерфейсидир ва у уни алоқа каналига бошқа ЭҲМ лар билан ахборот алмашиш учун, ҳисоблаш тармоғи таркибида ишлашга уланиши учун хизмат кллади. Тармоқли адаптер сифатида кўпинча модулятор-демодулятор (модем, 2-бобга қаранг) ишлатилади. Юқорида айтиб ўтилган қурилмаларни кўпчилиги шартли ажратилган гуруҳга — мултимедиа воситаларига мансубдир. Мултимедиа (мултимедиа — кўп воситалилик) воситаси — бу аппарат ва дастур воситалари тўплани бўлиб, у одамга компютер билан ўзи учун табиий бўлган турли хил муҳитларни: товуш, видео, графика, матнлар, анимасия ва б. ишлатиб, мулоқот қилишни таънинлайди. Мултимедиа воситаларига қуйидагилар киради: маълумотларни нутқли киритиш ва чиқариш қурилмалари; кучайтиргичли, товуш колонкали, катта видеоэкранли микрофонлар ва видеокамералар, акустик ва видеотасвирга олувчи тизимлар; тасвирни видеомагнитофондан ёки видеокамерадан олувчи ва уни ШК га киритувчи товушли ва видеоплаталар, видео ушлаб олувчи платалар; ҳозирдаёқ кенг тарқолган сканерлар (чунки улар компютерга ёзилган матнларни ва расмларни автоматик киритиш имконини беради); ва нихоят, кўпинча товушли ва видеомаълумотларни ёзиш учун ишлатиладиган, оптик дискдаги катта сиғимли ташқи эслаб қолиш қурилмалари. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling