Асосий хотира


Download 1.69 Mb.
bet10/27
Sana18.06.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1564107
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27
Bog'liq
Компьютер тизимлари ва тармоклари ф-м-Jizax

РОМ ЕДО хотираси МП учун қийматларни ТЭҚҚ, нинг ўкишига керак бўладиган вақтни қисқартиради, хусусан, ЕДО да регистр «занжирлар» тўплани қўшилган, уларнинг ҳисоботига чиқишдаги қийматлар микросхемага кейинги сўровгача ушланиб турилиши мумкин (бугунги кунда РОМ ЕДО типидаги хотира ўртача 45 наносекунд мурожаат қилиш вақтига ва 264 Мбайт/с просессор—хотира қийматларини максимал узатиш тезлигига егадир.
СД РОМ хотираси тизим унумдорлигини, ТЭҚҚ, ишлаш тезлигининг просессор шинасини ишлаш тезлиги билан бир-бирига мослашиши ҳисобига оширади (СД РОМ ҳозир 200 МГс частоталаргача ишлаши мумкин). Бу хотирада қийматларга мурожаат қилиш вақти МП нинг ички тактли частотасига боғлиқдир ва 6— 10 нс га етади, қийматларни просессор—хотира бўйича максимал узатиш тезлиги 528 Мбайт/с (!) (ҳақиқатда просессор—кеш хотира бўйича узатиш тезлигига тенг). СД РОМ хотираси ШК нинг унумдорлигини умумий 25 % кўпайтиради ва айниқса жонли видеографикаларни кўриб чиқишда ва уч ўлчамли графика билан ишлашда қулайдир.
Аслида таъкидлаш керакки, охирги рақам ШК кеш-хотирасиз ишлашга хосдир — кучли кеш бор бўлганда унумдорликдаги ютуқ бир неча фоизларни ташкил етиши мумкин.
Хотиранинг бу турларини умумий қўллашни Интел 430 ТХ, ВИА Аполло 580 ва уларга ўхшаш бош платадаги микросхемалар тўплани амалга оширади (баъзида жаргонда уларни Тритон 3 деб аташади).
Доимий эслаб қолиш қурилмаси (ДЕКД) ҳам бош платада ўрнатилган модуллар (кассеталар) асосида қурилади ва ушбу ўзгармайдиган ахборотларни сақлаш учун ишлатилади: операсион тизимнинг юкловчи дастурлари, компютер қурилмаларининг тестлаш дастурлари ва киритиш-чиқариш базавий тизимининг (БИОС) бази драйверлари ва б. ДЭҚҚ дан фақат маълумотларни ўқиш мумкин, ДЭҚҚ га маълумотни ёзиш ЭҲМ дан ташқарида лаборатория шароитларида бажарилади. ДЭҚҚ нинг модуллари ва кассеталари, одатда, бир неча юз килобайтдан ортмайдиган сиғимга ега. ДЭҚҚ, энергияга боғлик, бўлмаган эслаб қолиш қурилмасидир.
Изох,. Кейинги йилларда баъзи ШК ларда ярим доимий, қайта дастурланадиган эслаб қолувчи қурилмалар Флеш-хотира ишлатила бошланди. Флеш-хотиранинг модуллари ёки карталари туғридан тўғри бош плата разъёмларига ўрнатилиши мумкин ва қуйидаги паРОМетрларга ега: сиғим 32 Кбайтдан 15 Мбайтгача; ўқиш бўйича мурожаат қилиш вақти 0,06 мкс; бир байтни ёзиш вақти тахминан 10 мкс; Флеш-хотира энергияга боғлиқ бўлмаган эслаб қолиш қурилмасидир.
Маълумотни қайта ёзиш учун Флеш-хотиранинг махсус киришига дастурлаш кучланишини бериш керак (12 В), бу маълумотнинг тасодифий ўчиб кетиш имкониятининг олдини олади. Флеш-хотирани қайта дастурлашни бевосита дискетадан ёки ШК клавиатурасидан махсус назоратчи бор бўлганда ёки ШК га уланадиган ташқи дастурлагич орқали бажариш мумкин.
Флеш-хотира жуда тез ҳаракат қиладиган, ихчам, алтернатив МДЙ эслаб қолиш қурилмаларини — «қаттиқ жисмли дискларни» яратиш учун ҳам, БИОС дастурларини сақлайдиган ДЭҚҚ, ни алмаштириш учун ҳам жуда қулай бўлиб, у ШК ни модернизасия қилишда бу дастурларни «тўғридан тўғри дискетадан» янгилаш ва янгироқ версияларга алмаштириш имконини беради.
Тузулиш жиҳатдан асосий хотира ҳар бири 1 байт сиғимга ега  бўлган миллионлаб алоҳида хотира ячейкаларидан ташкил топади. ШК лар асосий хотирасининг умумий сиғими 1 Мбайтдан 128 Мбайт оралиқда бўлади. ТЭҚҚ, сиғими ДЭҚҚ, сиғимидан бир-икки тартиб юқоридир: ДЭҚҚ, 64,128, (камроқ 256) Кбайтни банд етади, қолган сиғим — бу ТЭҚҚ, дир.
Асосий хотиранннг мантиқий структураси
Хотиранинг ҳар бир ячейкаси ўзининг ягона адресига (қолган ҳаммасидан фарқ қиладиган) егадир. Асосий хотира ТЭҚҚ ва ДЭҚҚ, учун умумий адрес кенглигига егадир.
Адрес кенглиги асосий хотиранинг бевосита адресланадиган ячейкаларини имкон борича максимал сонини белгилайди.
Адрес кенглиги адресли шиналар разрядлилигига боғлиқдир, негаки турли адресларнинг максимал сони иккилик сонларнинг ҳар хиллиги билан аниқланиб, бу сонларни п та разряд билан тасвирлаш мумкин, яъни адрес кенглиги 2п га тенг, бу ерда я — адрес разрядлилиги.
ШК да асос қилиб узунлиги бўйича машина сўзи ўлчанига тенг бўлган 16-разрядли адресли код олинган. 16-разрядли адрес коди бор бўлганда бевосита жани 216қ65536қ64К (Кқ1024) хотира ячейкасини адреслаш мумкин. Мана шу сегмент деб аталувчи 64 килобайтли хотира майдони АХ мантиқий структурасининг асосидир. Таъкидлаш керакки, ҳимоя қилинган режимда сегмент ўлчани бошқача ва 64 Кбайтдан бирмунча кўп бўлиши мумкин.
Замонавий ШК лар (оддий маиший компютерлардан ташқари) сиғими 1 Мбайтдан сезиларли катта бўлган асосий хотирага ега: 1 Мбайт сиғимли хотира АХ нинг яна битта муҳим структурали ташкил етувчисидир — уни бевосита адресланадиган хотира деб атайниз (у фақат ҳақиқий режим учун тегишлидир).
1 М қ 220 қ 1048576 та бевосита адресланадиган хотира ячейкаларини адреслаш учун 20 разрядли код керакдир, уни ШК да
АХ ячейкаси адресларини структурлашнинг махсус услубларини ишлатиб олиш мумкин.
Абсолют (тўлиқ, физик) адрес (Аабс) бир нечта ташкил етувчилар йиғиндиси кўринишида шаклланиб, бу ташкил етувчилардан кўпроқ ишлатиладиганлари сегмент адреси ва силжиш адресидир.
Сегмент адреси сегм) — бу 64 килобайтли майдоннинг бошлангач адреси бўлиб, унинг ичида адресланадиган ячейка жойлашади.
Силжиш адреси сил) — сегмент ичидаги нисбий 16 разрядли адресдир.
Асегм 20 разрядли бўлиши керак, лекин агар Асегм албатта параграфга каррали (охирги 4 разрядда ноллар бўлиши керак) бўлиш кераклиги шартини қабул қилинса, у ҳолда бу адресни 16 марта ортгирилган 16 разрядли код билан аниқлаш мумкин, бу унинг ўнг тарафига 4 та нол кўшиш ва шундай қилиб, уни 20-разрядли кодга айлантириш билан тенгдир [4]. Яъни шартли равишда бундай ёзиш мумкин:
Дастурчилар баъзида яна силжиш адресининг иккита ташкил етувчисини: база адреси ва индекс адресини ишлатадилар.
ШК учун бевосита адресланадиган хотирани стандарт тақсимлаш хосдир, яъни АХ нинг 1 мегабайтли сохасини ТЭҚҚ, ва ДЭҚҚ, ўртасида ва функсионал мўлжалланган ахборот ўртасида  тақсимланади.
Асосий хотира мурожаат қилиш ва адреслаш усулларига мос равишда бир-бирини алоҳида, баъзида қисман ёки тўлиқ тўсиб қўядиган соҳоларга бўлинади, улар умумий қабул қилинган номларга егадир. Хусусан, масалан, 16 Мбайт умумий сиғимли ШК асосий хотирасининг йириклашган мантиқий структураси  тасвирланган.
Енг аввало компютернинг асосий хотираси иккита мантиқий сохага бўлинади: 0 дан 1024 К — 1 гача адресли 1024К та биринчи ячейкаларни банд қилувчи бевосита адресланадиган хотира ва ячейкаларига махсус дастур-драйверларни ишлатганда ёки микропросессорни ҳимояланган ишлаш режимида мурожаат қилиш имконияти бор бўлган кенгайтирилган хотира.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling