Асосий хотира
Download 1.69 Mb.
|
Компьютер тизимлари ва тармоклари ф-м-Jizax
Тизимли шина
Тизнмли шина — компютернинг асосий интерфейсли тизими бўлиб, у компютернинг барча қурилмалари орасидаги ўзаро уланишни ва алоқани таъминлайди. Тизимли шина қуйидагиларни ўз ичига олади: • қийматларнинг кодли шинаси (АқШ), у операнд сонли кодининг (машина сўзи) ҳамма разрядларини параллел узатиш учун симлар ва улаш схемаларини ўз ичига олади; • адреснинг кодли шинаси (АқШ), у асосий хотира ячейкаларининг ва ташқи қурилма киритиш-чиқариш портларининг адреслари кодининг ҳамма разрядларини параллел узатиш учун симлар ва уланиш схемаларини ўз ичига олади; • кўрсатмаларнинг кодли шинаси (ККШ), у машинанинг ҳамма блокларига кўрсатмаларни (бошқарувчи сигналларни, импулсларни) узатиш учун симлар ва уланиш схемаларини ўз ичига олади; • таъминот (ток) шинаси, у енерготаъминот тизимига ШК нинг блокларини улаш учун симлар ва уланиш схемаларини ўз ичига олади. Тизимли шина ахборотни учта ёъналишда узатилишини таъминлайди: 1. Микропросессор билан асосий хотира орасида. 2. Микропросессор билан ташқи қурилмаларнинг киритиш-чиқариш портлари орасида. 3. Асосий хотира билан ташқи қурилмаларнинг киритиш-чиқариш портлари орасида (хотирага бевосита мурожаат қилиш режимида). Барча блоклар, аниқрош, уларнинг киритиш-чиқариш портлари мос равишда бир хил шаклга келтирилган разъёмлар (бирикиш жойлари) орқали шинага бир хил қилиб уланади: бевосита ёки назоратчилар (адаптерлар) орқали. Тизимли шинани бошқариш микропросессор билан бевосита ёки кўпинча асосий бошқариш сигналларини шакллантирувчи шина назоратчисининг қўшимча микросхемаси орқали амалга оширилади. Ташқи қурилмалар билан тизимли шина орасида ахборотни алмашиш АССИИ кодларидан фойдаланиш билан бажарилади. Дискеталар Дискеталар маълумотларни бир компьютердан иккинчисига ўтказиш ва маълумотларни сақлаш учун ишлатилади. Шунинг учун уларни 360 Кбайтли дискларни ўқиш қурилмасида ўқиш мумкин эмас. Уларни махсус диск ўқиш қурилмасида ўқилади. Улар 360 Кбайтли дискеталарни хам укий олади. 360 Кбайтли дискета ички тиркишида кора тусдаги халкачага эга. 3,5 дюмли (89 мм) дискеталар ҳажми 0,72, 1,44, 2 ва 2,88 Мбайт. Улар ишончлирок, чунки қаттиқ пластмас кобик ичида жойлашган ҳозирги кунда 3,5 дюмли дискеталар кўпрок тарқалган. 5,25 дюмли дискеталарни махсус химоя тиркиши бор, агар у беркитилса, дискетага маълумот ёзиш мумкин бўлмайди. 3,5 дюмли дискеталарда бу вазифани дискета пастки чап қисмида жойлашган махсус тугмачалар бажаради. 360 Кбайтли дискета икки интервалда босилган 200 бетли маълумотни сақлаш мумкин. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling