13
ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Агар талаба ўқув материаллари
билан бемалол ишласа, хато қилмаса, мулоқот
жараёнида фаол иштирок этса, аниқ ва тўлиқ жавобларни шакллантира олса,
“A +”, “A”,
“B +” баҳолари қўйилади.
Агар талаба мавзу бўйича
материални яхши билса, уни мазмунан тўғри баён этса,
мулоқот жараёнида фаол иштирок этса, аниқ ва тўлиқ жавобларни шакллантира олса, аммо
кичик хатоларга йўл қўйса, унда
“В”, “С+”, “С” баҳолари қўйилади.
Агар талаба асосий материал ҳақида билимга эга бўлса, лекин унинг тафсилотларини
пухта ўзлаштирмаган бўлса, ноаниқликларга йўл қўйса, жавоб
беришда етарли даражада
тўлиқ маълумотлар бермаса, материални тақдим этишда мантиқий кетма-кетликни бузса,
мулоқот жараёнида қийинчиликларга дуч келса, унда
“D+”, “D” баҳолари қўйилади.
Агар талаба саволнинг моҳияти тўғрисида тасаввурга эга бўлмаса, саволларга жавоб
бермаса, мулоқот жараёнида қатнашмаса, унда
“F” (FAIL) баҳоси қўйилади.
Номаълум сабабларга кўра умумий соатларнинг 20% дан ортиғини ўтказиб юборган
талабалар якуний назоратга киритилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: