Асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти


ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса


Download 410.51 Kb.
bet5/18
Sana02.06.2024
Hajmi410.51 Kb.
#1838975
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
3. Мазмуни ва моҳияти

ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас;
в) озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга;
г) шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас
ва бошқалар;
– ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга (31-модда);
– ҳар бир шахснинг жиноят процессининг ҳар қандай босқичида
ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш
ҳуқуқи кафолатланмоқда, жабрланганларнинг ҳимояланиши, одил судловдан фойдаланишини таъминлаш ва уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратишнинг давлат кафолатлари кучайтирилмоқда (29-модда);
– ҳар кимнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилиш ҳуқуқи белгиланмоқда. Шу билан бирга,
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Бундан ташқари, ҳар кимга Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этиш конституциявий ҳуқуқи берилмоқда (55-модда).
3.4. Ҳар кимнинг турар ва яшаш жойини танлаш, Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистонга тўсқинликсиз қайтиш ҳуқуқига эга (32-модда).

Download 410.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling