Асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти


 Давлатнинг ёшлар, болалар


Download 410.51 Kb.
bet9/18
Sana02.06.2024
Hajmi410.51 Kb.
#1838975
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
3. Мазмуни ва моҳияти

5.5. Давлатнинг ёшлар, болалар ҳақида ғамхўрлик қилиш, аёллар
ва эркаклар учун тенг имкониятларни яратишга
оид нормалар мустаҳкамланмоқда. Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятлари, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланган оила институтини тўлақонли ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган нормалар белгиланмоқда.
Киритилаётган тузатишлар:
– давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида
тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди (58-модда);
– никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади (76-модда).
Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этишини инобатга олиб, республикада яшовчи барча фуқароларнинг анъанавий оилавий қадриятларини ҳурмат қилиш эътироф этилади. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятлари деганда фуқароларимизнинг Конституция ва қонунларга, шу жумладан Оила кодексига зид бўлмаган анъаналари тушунилади;
– ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунга қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар (77-модда);
Маълумот учун: ушбу нормага кўра, эндиликда ота-оналар ўз фарзандларини нафақат боқишга ва тарбиялашга, балки уларнинг таълим олиши, соғлом, тўлақонли
ва ҳар томонлама камол топиши
учун масъулдир.

– боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир; оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади. Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий
меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади (78-модда);
– давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият
ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради
(79-модда).

Download 410.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling