Асосий тушунча ва атамалар


Очиқлик. Қўл кафтининг очиқ тарзда юқорига қаратилганлиги; костюм тугмаларининг ечиб қўйилиши (ёқтирган одамлари даврасида одам кўпинча костюмини ечиб ҳам ўтиришни афзал кўради)


Download 161.78 Kb.
bet4/6
Sana21.04.2023
Hajmi161.78 Kb.
#1369015
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1445442308 61639

Очиқлик. Қўл кафтининг очиқ тарзда юқорига қаратилганлиги; костюм тугмаларининг ечиб қўйилиши (ёқтирган одамлари даврасида одам кўпинча костюмини ечиб ҳам ўтиришни афзал кўради).

  • Очиқлик. Қўл кафтининг очиқ тарзда юқорига қаратилганлиги; костюм тугмаларининг ечиб қўйилиши (ёқтирган одамлари даврасида одам кўпинча костюмини ечиб ҳам ўтиришни афзал кўради).
  • Ҳимоя. Бирор таҳдидга қарши одамдаги ҳимояни ифодаловчи белгиларга икки қўлни кўкрак қафасида чалиштириб туришни киритиш мумкин.
  • Баҳолаш. Ўйчанлик ва хаёлпарастликни ифодаловчи қилиқлар шундайки, бунда одамнинг қўллари беихтиёр унинг чаккасида бўлади. Ёки ярим мушт ҳолдаги қўлларига чаккасини тираган ҳолда хаёл суради.
  • Шубҳалилик ва писмиқлиқлик. Бунда қўл оғизни гўёки ёпади, нигоҳ атрофга қаратилган, бўйинга, бурунга енгилгина тегиш – шубҳа аломатини ифодалайди.
  • Устунлик-тобелик. Қўл бериб сўрашаётгандаёқ устунлик аломатлари намоён бўлиши мумкин. Шеригининг қўлини қаттиқ қисган ҳолда, ўз кафтини юқорига қаратган тарзда буриши, бунга мисолдир.
  • Тайёрлик. Қўлларнинг тиззада бўлиши – бирор ишга ҳозирлик белгисидир.
  • Шунга ўхшаш ҳар бир кўзга ташаланадиган қилиқларимиз бизга шеригимиз ҳақида маълумот беради (“Язык тела”. А.Штангль)

3. Психодиагностик методлар ва диагностик ёндошиш

  • 3. Психодиагностик методлар ва диагностик ёндошиш
  • Психологик ташхис (диагноз)нинг ривожланиши махсус тадқиқот услуби – диагностик услубнинг пайдо бўлишига замин яратади. Бу психологиядаги мавжуд бошқа услублар тизимида қандай ўринни эгаллайди ва унинг ўзига хослиги нимада?
  • Психологик адабиётларда кўпинча “метод” ва “методика” тушунчаларини турли мазмунда учратамиз. Биз психологиянинг маълум услубий тамойиллари ўзининг бирламчи ифодасини конкрет тадқиқотлар натижаларидан олишини биламиз.
  • Тадқиқот услубининг экспериментал ва ноэкспериментал (тавсифлаш) турга бўлиниши барча адабиётларда ўз ифодасини топган. Ноэкспериментал услуб методиканинг кузатиш, суҳбатлар, фаолият маҳсулларини ўрганишни ўз ичига қамраб олади. Тадбиқий метод (қўлланма) йўналтирилган шарт-шароит яратишга асосланган. Бу шарт-шароитлар ўрганилаётган омил (ўзгарувчи)ни ажратиб олишни таъминлаб, унинг таъсирига боғлиқ бўлган ўзгаришларни қайд қилади. Бундан ташқари у тадқиқотчини синалаётган шахснинг фаолиятига аралашиш имкониятига йўл қўяди. Натижада, психология учун кўп сонли ва одатий лаборатор ва табиий эксперимент методикаси яратилади.
  • Диагностик тестлар айрим ҳоллардагина экспериментал метод чегарасида қаралади. Шу боис, биз мутлоқ хусусиятли ва қатор методикаларни умумлаштирувчи психодиагностик методни ажратиш керак, деб ҳисоблаймиз. Психодиагностик методнинг асосий хусусияти, унинг ўлчаш-синаш, баҳоловчи йўналишлари орқали ифодаланади. Бу йўналишлар ёрдамида ўрганилаётган ҳодисанинг миқдор ва сифат квалификациясига эришилади.


Download 161.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling