Асосий воситалар ҳисоби


Қолдиқли камайиш усулида амортизация ҳисоблаш


Download 203 Kb.
bet10/13
Sana20.06.2023
Hajmi203 Kb.
#1637290
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
7-боб. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҲИСОБИ

Қолдиқли камайиш усулида амортизация ҳисоблаш. Камайиб борувчи қолдиқ усули активдан фойдаланиш муддатида амортизация суммасининг доимо камайиб боришини ифодалайди. Ушбу усулда эскириш меъёри асосий воситаларнинг қолдик, қийматига кўпайтирилади. Одатда, бу усулда амортизация меъёри икки ҳисса қилиб олинади.
Қолдиқли камайиш усулида амортизация ҳисоблаш жадвали

Йиллар



Баланс қиймати

Йиллик амортиза­ция суммаси



Жамгарилган амортизация

Қолдиқ қиймати

1-йил

50000

(40%х50000)=20000

20000

30000

2-йил

50000

(40%х30000)= 12000

32000

18000

3-йил

50000

(40%х18000)=7200

39200

10800

4-йил

50000

(40%х800)=4320

43520

6480

5-йил

50000

4480

48000

2000



Кумулятив усулда амортизация ҳисоблаш. Кумулятив усул (йиллар йиғиндиси усули)да ҳар йилги амор­тизация меъёри амортизация муддати якунига қадар қолган амортизацияланаётган қийматнинг бўлаги сифатида белгиланади. Бўлак амортизация ҳисобининг тугагунича қолган тўлик, йиллар йиғиндисини амортиза­ция муддатини белгилайдиган йилларнинг тартиб сонига бўлиб аниқланади.
5 йил фойдаланиш муддатига мўлжалланган асосий воситалар учун йиллик рақамлар йиғиндиси қуйидагича бўлади:
5+4+3+2+1 = 15 йил.
Кумулятив усулда амортизация ҳисоблаш жадвали



Йиллар

Баланс қиймати

Йиллик амортиза­ция суммаси

Жамғарилган амортизация

Қолдиқ қиймати



1-йил

50000

(5/ 15x48000)= 16000

16000

34000

2-йил

50000

(4/ 15x48000)= 12800

28800

21200

3-йил

50000

(3/15х48000)=9600

38400

11600

4-йил

50000

(2/15х48000)=6400

44800

5200

5-йил

50000

(1/15х48000)=3200

48000

2000

Жадваллардан кўриниб турибдики, амортизация ҳисоблашнинг охирги икки усулида асосий воситалардан фойдаланиш муддатининг бошида ҳисобланган амортизация ажратмалари объект хизмат муддатининг охирида ҳисобланган амортизация қийматидан ортиқ бўлади.


Ушбу усуллар ишлаб чиқаришга тааллуқли асосий воситаларни ҳисоблаш учун қўлланилади, чунки мазкур воситалардан фойдаланишнинг биринчи йилларида самаралироқ фойдаланилади ва таъмирлашга ҳаражатлар унчалик кўп бўлмайди. Кейинги йилларда аморти­зация ҳаражатлари камаяди, таъмирлаш ҳаражатлари эса одатда ошиб боради.
Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмала­ри улар ҳисоблаб ўтказилган ҳисобот даврида бухгал­терия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилади. Асосий воситаларнинг айрим объектлари бўйича ажратмалар тегишли суммаларни жамғариш йули билан ёки объектларнинг дастлабки қийматини камайтириш йўли бух­галтерия ҳисобида акс эттирилади.
Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олиш учун ҳисобварақлар режасида қуйидаги ҳисобвараклар очилган:
0211—"Ерни ободонлаштиришнинг эскириши";
0212—"Молиявий лизинг шартномаси бўйича олиниб узлаштирилган асосий воситаларнинг эскириши";
0220—"Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламаларнинг эскириши";
0230—"Машина ва жиҳозларнинг эскириши";
0240—"Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши";
0250—"Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши";
0260—"Транспорт воситаларининг эскириши";
0270—"Иш ҳайвонларининг эскириши";
0280—"Кўп йиллик экинларнинг эскириши";
0290—"Бошқа асосий воситаларнинг эскириши";
0299—"Молияланадиган лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши".
Ушбу ҳисобварақларнинг кредитида асосий воситаларга ҳисобланган ва ҳисобланаётган эскириш суммалари курсатилади. Ҳисобварақларнинг дебетида асосий воситани ҳисобдан чиқариш пайтида унга ҳисобланган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқарилиши акс эт­тирилади.
Асосий воситаларга эскириш ҳисобланганида, эс­кириш суммалари ҳаражатларга ўтказилади. Эскириш суммаси ишлаб чиқариш ҳаражатларига ўтказилганида қуйидагича ёзув қилинади:
Д-т Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобварақлари;
К-т Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар.
Агарда эскириш давр ҳаражатларига ўтказилса қуйидагича ёзув қилинади:
Д-т 9420—"Маъмурий-бошқарув ҳаражатлар";
К-т Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобвараклар.



Download 203 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling