Асосий воситалар ҳисоби


Асосий воситалар таъмирини ҳисобга олиш


Download 203 Kb.
bet12/13
Sana20.06.2023
Hajmi203 Kb.
#1637290
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
7-боб. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҲИСОБИ

7. Асосий воситалар таъмирини ҳисобга олиш
Асосий воситалар фойдаланиш жараёнида уларнинг физик хосса ва сифатлари йуқолиб боради. Уларни тиклаш учун корхона таъмирлаш ишларини ўтказиши мумкин.
Асосий воситалар таъмирининг икки тури мавжуд:
1. Капитал таъмир;
2. Жорий таъмир.
Бир йилдан ортиқ муддатда ўтказиладиган машина ва жиҳозлар таъмири капитал таъмир ҳисобланади. Бу таъмирда агрегатни кисмларга ажратиш, барча эскирган деталь қисмларни алмаштириш ёки тиклаш, йиғиш, созлаш ва синаш ишлари бажарилади.
Бино ва иншоотларни капитал таъмирлашда эскирган конструкция ва деталлар таъмирланадиган объектлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилайдиган янгилари ёки мустаҳкамроқ ва тежамлироқлари билан алмаштирилади.
Капитал таъмирда машина ва жиҳозлар узоқ муддатга тўхтатиб қўйилиши мумкин.
Жорий таъмир бир йилдан кам муддат ичида ўтказилади ҳамда машина ва жиҳозларни узоқ муддатга тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ эмас.
Таъмир ишлари бошланишига қадар нуқсонлар қайдномаси асосида тузиладиган сметаларга мувофиқ ҳар бир объект бўйича норматив ҳаражатлар миқдори аниқланади. Сметада таъмирнинг барча турлари учун ҳаражатлар аниқ бир жиҳоз турини таъмирлашнинг меҳнат талаблигини тавсифлайдиган мураккаблик бирлигига тўғри келадиган нормативлар бўйича ёки улар­нинг тури ҳамда режалаштирилган иш ҳажми бўйича ҳаражатлар меъёрлари асосида ҳисоблаб чиқарилади. Корхона асосий воситаларини таъмирлаш пудрат ёки хўжалик усулида бажарилиши мумкин.
Пудрат усулида бажарилганда корхона таъмирлаш-қурилиш ташкилоти билан пудрат шартномасини тузади.
Хўжалик усулида эса таъмир ўз кучи билан амалга оширилади. Иккала усулда ҳам таъмирлаш ҳаражатлари ишлаб чиқариш ҳаражатлари ҳисобидан қопланади. Бунинг учун эса корхонада махсус заҳира ташкил этилади. Заҳхира Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги рухсати билан ташкил этилади. Заҳира суммаси корхонанинг ўзи мустақил белгилайдиган норматив миқдорда ҳар ойда маҳсулот таннархига ўтказилиб боради. Норматив 5 йил муддатга қатъий белгиланган суммада ёки асосий воситаларнинг дастлабки қийматига нисбатан фоизларда ишлаб чиқилиши керак.
Заҳира суммаси бухгалтерия ҳисобида 8910—"Келгуси давр ҳаражатлари ва тўловлари резерви" ҳисобварағида ҳисобга олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ пас­сив бўлиб, у бўйича сальдо таъмир ишларида фойдаланилмаган заҳира суммасини акс эттиради. Дебет бўйича оборот — заҳирадан таъмир ишларини бажариш билан боғлиқ иш ва хизматлар ҳақини тўлашда фойдаланишни, кредит бўйича оборот эса — корхона ҳаражатларига киритиш ҳисобига ҳар ойда яратиладиган заҳира суммасини тавсифлайди.
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари ҳисобига захира ташкил этилганида бухгалтерияда қуйидагича ёзув қилинади:
Д-т — Ишлаб чиқариш ҳаражатлар ҳисобварақлари;
К-т 8910—"Келгуси давр ҳаражатлари ва тўловлари резерви".
Таъмирлаш учун ҳаражатлар қилинса қуйидагича ёзув қилинади:
Д-т 8910—"Келгуси давр ҳаражатлари ва тўловлари резерви";
К-т 2310—"Ёрдамчи ишлаб чиқариш";
К-т 6010—"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар".



Download 203 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling