4.3. Аралаш, яъни уй-рўзғор буюмлари ва маҳсулотлари номи
асосида шаклланган мақоллар. Қошиқ билан ош бериб, Сопи билан кўз
чиқарма. Мақол: “Бир ишни қиламан деб, янги бир ташвишни орттирма”, –
деган фикрни ифодалайди.
Учала турга кирувчи мақоллар ҳам ишда батафсил ўз изоҳини топган.
5. Вақт номлари асосида шаклланган мақоллар. Бу каби мақоллар
қуйидаги турларга ажратилган:
5.1. Саноқ сонлардан кейин йил, ҳафта, кун каби ҳисоб сўзларини
келтириш билан шаклланган мақоллар. Қирқ йилда бир эшак ўйин.
Мақол: “Дилни хушнуд этувчи воқеалар кунда эмас, баъзида бўлиб қолади,
шу ғанимат фурсатдан фойдаланиб, еб, ичиб, ўйнаб, кулиб қол”, – деган
мазмунда ишлатилади.
5.2. Йил фаслларининг номи асосида шаклланган мақоллар. Ёзи
кетиб кузи қолди, қиши кетиб музи қолди. Бир нарсадан кўпдан буён
қийналиб, азоб чекаётган одамга бирор одам: “Кўп ташвиш тортаверманг, тез
орада бу мушкул кунларингиз ҳам ўтиб кетар” деб тасалли берганда у одам:
“Шундай деяпсиз-у, аммо ҳали батарроғи энди бўлади” ёхуд “Аҳволим
борган сари баттар оғирлашяпти”, – деган маънода шу мақолни келтиради
43
.
5.3. Бурж номлари асосида шаклланган мақоллар. Саратон – сара
экиш, қолаверса – тариқ экиш. Мақол мажозан ҳар бир ишни ўз вақтида
бажариш лозим, – деган мазмунда ишлатилади.
5.4. Ҳафта кунларининг номи асосида шаклланган мақоллар.
Пайшанбанинг келиши – чоршанбадан белгили. Киши ҳаётда яшар экан,
унинг ҳаётида рўй берадиган ҳар қандай хуш ва нохуш ҳолатлар бевосита
ўша инсоннинг хатти-ҳаракати, юриш-туриши натижасида содир бўлади.
Зеро яхшилик қилса, кўнгли тинч, кейинги куни хайрли; бирор-бир ножўя
қилиқлари бўлса, албатта, бир куни унинг ҳам ажрими бўлади, дейилмоқчи.
5.5. Сутка (бир кеча-кундуз)нинг турли пайтларини атовчи номлар
Do'stlaringiz bilan baham: |