Асослари ва прагматик хусусиятлари


асосида шаклланган мақоллар


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/70
Sana16.09.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1679664
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   70
Bog'liq
ozbek xalq maqollari shakllanishining lingvistik asoslari va pragmatik

асосида шаклланган мақоллар. Ойда еган тўқ бўлар, кунда еган суқ бўлар. 
Баъзи инсонлар бой-бадавлат бўлса ҳам, барибир, кўзи очлигича қолади, 
аксинча, камсуқумгина яшайдиган кишилар ўз нафсларини жиловлай олади, 
дейилмоқчи. 
6. Ўсимлик номлари асосида шаклланган мақоллар. Бундай 
мақоллар, аввало, учга ажратилди. 
6.1. Дарахт номлари асосида шаклланган мақоллар. Бу каби 
мақоллар мевали (шафтоли, ўрик) ва мевасиз дарахт номлари (терак, тол) 
асосида шаклланган мақолларга ажратилган ҳолда таҳлил қилинди. 
43
Шомақсудов Ш., Шораҳмедов Ш. Ҳикматнома. – Тошкент: Ўзбек Совет Энциклопедияси Бош редакцияси
1990. – Б. 115.


25 
6.2. Бута номлари асосида шаклланган мақоллар. Улар ҳам мевали 
(анор, ток) ва мевасиз бута номлари (шувоқ) асосида шаклланган халқ 
мақолларига бўлиб таҳлилга тортилди. 
6.3. Ўт номлари асосида шаклланган мақоллар шартли равишда тўрт 
гуруҳга: 1) умумий “экин” лексемаси асосида шаклланган мақоллар; 2) полиз 
экинлари номи асосида шаклланган мақоллар. 3) сабзавот номлари асосида 
шаклланган мақоллар; 4) бошоқли ўт номлари асосида шаклланган мақоллар; 
5) “тикан” ва “янтоқ”лексемалари асосида шаклланган мақоллар каби 
турларга бўлиб, таҳлил қилинди. 
7. Ўзбек халқи турмуши воқелиги асосида шаклланган мақоллар. 
Ҳар бир халқ, миллатнинг ўз ҳаёти бўлганидек, ўзбекларнинг ҳам ўзига хос 
ва мос яшаш тарзи мавжуд бўлиб, бир қатор мақоллар шу асосда вужудга 
келган. Бу сирага кирувчи мақолларни қуйидагича гуруҳлаш мақсадга 
мувофиқ: 
7.1. Кундалик ҳаёт тарзи асосида шаклланган мақоллар. 
1) меҳмондорчилик: Айтилмаган қўноқ – йўнилмаган таёқ. Йўнилмаган 
таёқ ундан фойдаланган вақтда ноқулайлик туғдиргани каби таклиф 
қилинмаган меҳмон ҳам мезбонни саросимага солиб қўяди; 
2) қўшничилик: Ён қўшним – жон қўшним. Узоқдаги қариндошдан кўра 
яқинингдаги қўшни сенга кўпроқ ва тезроқ асқотади. Бу турга кирувчи 
мақоллар ҳам диссертацияда батафсил ўз изоҳини топган. 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling