23
мумкин, аммо ёмон ёмонлигини ҳеч қачон қўймайди. Ёмон яхши
бўлмаганидек, эшак тинимсиз ҳанграгани билан бахши бўлолмайди.
2.14. Деҳқончилик асосида шаклланган мақоллар. Кези келса,
кетмон чоп. Шу нарса равшанки, ҳаёт ҳар доим ҳам
инсонга кулиб
боқмайди. Баъзан унинг аччиқ томонлари ҳам бўлади. Шундай пайтларда,
яъни киши мушкул аҳволда қолганида меҳнатдан орланмаслиги лозим.
Чунки ишнинг яхши-ёмони бўлмайди. Ҳар қандай меҳнат
инсонни
чиниқтиради, ҳаётда ўз мақсадини аниқ белгилаб олишга кўмаклашади.
2.15. Боғбончилик асосида шаклланган мақоллар. Боғ ўзини тоғ
айлар, Тоғ ўзини – боғ. Инсонлар ўзларида бўлмаган хислатларни бор қилиб
кўрсатишга ҳаракат қилишади, яъни билимсиз, ахлоқсиз бўлишса ҳам
билимли, ахлоқли, эзгулик тарафдори бўлиб кўринишни хуш кўришади.
Халқимиз шундай кишиларга нисбатан ушбу мақолни қўллайди.
2.16. Заргарлик асосида шаклланган мақоллар. Зар қадрини заргар
билар, Чилангар нени билар? Ҳар бир нарсанинг қадр-қимматини, оғир-
енгилини,
паст-баландлигини, яхши-ёмонлигини ўша нарсага бевосита
алоқадор бўлган одамларгина яхши биладилар, бевосита алоқадор бўлмаган,
кўрмаган, билмаган одамлар унинг қадрини ҳам, яхши-ёмонлигини ҳам,
оғир-енгиллигини ҳам билмайдилар, фаҳмлари ҳам етмайди, дейилмоқчи
42
.
Do'stlaringiz bilan baham: