21
шаклланган мақоллар кўпроқ шернинг биологик хусусияти ҳамда табиати;
“тўнғиз” лексемаси асосида шаклланган мақоллар кўпроқ
унинг табиати;
“бўри”, “тулки”, “йўлбарс” лексемалари асосида шаклланган мақоллар
кўпроқ уларнинг табиати, феъл-атвори асосида юзага келганлигини кўрсатди.
1.3. “Парранда” ЛМГи асосида шаклланган мақоллар. “Парранда”
ЛМГига
бургут, чумчуқ, товуқ (хўроз, жўжа), лайлак, қарға, ғоз, бедана,
оққуш, ўрдак, булбул, турна, мусича, куйкунак ва ҳоказолар киради.
Кузатишлар “парранда” ЛМГи асосида шаклланган мақоллар кўпроқ
паррандаларнинг емишига кўра юзага келганлигини кўрсатди.
1.4. “Ҳашарот” ЛМГи асосида шаклланган мақоллар. “Ҳашарот”
ЛМГига
ниначи, ўргимчак, ипакқурти, асалари, қорачирилдоқ, чумоли,
хонқизи, чаён, кана, қўнғиз, чигиртка, суварак, пашша, чивин,
бешиктерватар, капалак ва ҳоказолар киради. Кузатишлар “ҳашарот” ЛМГи
асосида шаклланган мақоллар кўпроқ уларнинг ташқи кўриниши ва ҳаёт
кечириш тарзига кўра юзага келганлигини кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: