6. Ҳадислар асосида шаклланган мақоллар. “...Ҳадислар ҳам
мақолларнинг пайдо бўлиши ва тараққиётида маълум даражада таъсир
кўрсатган, аниқроғи, ҳадислар жонли сўзлашув жараёнида қайта ишланиб,
янада ихчамлашиб, образлилик касб этган ҳолда хилма-хил мақоллар
шаклида фаолроқ қўллана бошлаган
37
. Масалан: Ҳазрати Ойша айтдилар:
“Мен ўжар, бўйин бермайдиган тевага минган эдим, Расулуллоҳ уни
урганимни кўриб: “Мулойим бўл, кимда мулойимлик бўлса, ҳусн ва
камолотга эришади ва кимда мулойимлик хислати бўлмаса, у айбли ва
нуқсонли бўлади”, – дедилар”
38
. Мақоллар: Яхши гап билан илон инидан
чиқади. Ёмон гап билан пичоқ қинидан чиқади. Жўяли гапга туя ҳам чўкади.
Учинчи
боб
“Ўзбек
халқ
мақоллари
шаклланишининг
экстралингвистик асослари” деб номланади. Экстралингвистик асослар
ёрдамида шаклланган мақолларни қуйидаги каби гуруҳларга бўлиш мумкин:
1. Ҳайвон номлари асосида шаклланган мақоллар. Ёввойи ва уй
ҳайвонлари, паррандалар, қурт-қумурсқа кабиларни атаб келувчи сўзлар
ҳайвон номларини ташкил этади
39
.
1.1. Хонаки ҳайвон номлари асосида шаклланган мақоллар. Бунда
“ит”, “қорамол”, “от”, “эшак”, “эчки”, “қўй”, “туя” “мушук”, “қуён” луғавий-
маъновий гуруҳ (ЛМГ)лари билан шаклланган мақолларнинг асослари
аниқланди. Кузатишлар “қорамол” ЛМГи асосида шаклланган мақолларнинг
кўпчилиги қорамолнинг ташқи кўриниши ҳамда биологик хусусиятига; “ит”,
“от”, “эшак”, “эчки” ЛМГлари асосида шаклланган мақолларнинг кўпчилиги
уларнинг табиати, феъл-атворига; “қўй”, “мушук” ЛМГлари асосида
шаклланган мақоллар кўпроқ уларнинг биологик хусусиятига; “туя” ЛМГи
асосида шаклланган мақоллар кўпроқ туянинг ташқи кўринишига; “қуён”
ЛМГи асосида шаклланган мақоллар кўпроқ унинг ҳаракатига кўра юзага
келганлигини кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |