Асослари ва прагматик хусусиятлари


“Шамол” лексемаси асосида шаклланган мақоллар


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/70
Sana16.09.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1679664
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   70
Bog'liq
ozbek xalq maqollari shakllanishining lingvistik asoslari va pragmatik

8.9. “Шамол” лексемаси асосида шаклланган мақоллар. Шамол 
кемадагиларнинг хоҳишига қараб эсмас. Табиат инжиқ. У инсон хоҳиши 
билан эмас, балки ўз йўналиши, Аллоҳнинг амри билан ўзгаргани каби инсон 
тақдири ҳам яратганнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлади. 
8.10. “Бўрон” лексемаси асосида шаклланган мақоллар. Бўрон – 
тўзон ёки қор-ёмғир аралаш шиддатли шамол [207, 165] бўлиб, қуйидаги 
каби мақол ва мақол-матал типидаги паремаларнинг пайдо бўлиши учун асос 
бўлган: Халқ пуфласа, бўрон бўлар, Халқ тепинса – зилзила. 


27 
8.11. “Довул” ва “зилзила” лексемалари асосида шаклланган 
мақоллар. Халқ пуфласа – довул, Ер тепинса зилзила бўлур. Агар кўпчилик 
бирлашса, қудратли кучга айланади, натижада унга тўсқинлик қилувчи 
ғовлар ўз-ўзидан қулайди, барбод бўлади. 
 8.12. “Муз” лексемаси асосида шаклланган мақоллар. Апрель келса 
муз турмас, Қуда келса қиз турмас. Мақол мажозан сабаб-оқибат 
натижаларини ифодалаш учун қўлланади. 
8.13. “Момақалдироқ” лексемаси асосида шаклланган мақоллар. 
Тегирмонда туғилган сичқон момақалдироқдан қўрқмас. 1-маъно: кўриб-
кўриб кўзи қотган киши ёмонроқ ишлардан ҳам тап тортмайди. 2-маъно: 
жуда катта қийинчиликларни бошидан ўтказган одам ўткинчи азобларга 
чидамли, бардошли бўлади, бўлар-бўлмасга бетоқатлик қилавермайди. 
8.14. “Дўл” лексемаси асосида шаклланган мақоллар. Айрилган йўлда 
қолар, Бўлинган – дўлда. Якка-ёлғиз яшаш, кўпчиликдан ажралиш ҳамма вақт 
ёмон оқибатларга олиб келади, – деган маънода қўлланади. 
8.15. Ойнинг чиқиши, тўлиши, кўриниши асосида шаклланган 
мақоллар. Ойда ҳам доғ бор. Тун қоронғусини ёритиб турадиган шундай 
ёруғ, тиниқ, чароғон Ойнинг ҳам бетида доғи бўлгани сингари яхши деб 
ҳисобланган, ном олган, тан олинган ҳар қандай кимсанинг ва нарсанинг ҳам 
бирор жузъий камчилиги, нуқсони, айби бўлади, бўлмаслиги мумкин эмас, 
чунки табиий ва ижтимоий қонуниятларнинг ўзи шуни тақозо этади
45


Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling