Асослари ва прагматик хусусиятлари


“Эчки” ЛМГи асосида шаклланган мақолларнинг ижтимоий


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/70
Sana16.09.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1679664
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   70
Bog'liq
ozbek xalq maqollari shakllanishining lingvistik asoslari va pragmatik

7. “Эчки” ЛМГи асосида шаклланган мақолларнинг ижтимоий 
шартланган маънолари. Мақолларда “эчки” ЛМГининг ижобий характер-
хусусият ифодаловчи семалари 3 та: “меҳнаткашлик”; “хайр-барака”, 
“шукроналик”; мўътадил характер-хусусият ифодаловчи семалари ҳам 3 та: 
“азият чекиш”; “ҳар кимнинг ўз хатоси учун ўзи жавобгар бўлиши”; “эсга 
олиш”; салбий характер-хусусият ифодаловчи семалари 11 та: “айёрлик”; 
“калондимоғлик”; 
“камситиш”; 
“мақтанчоқлик”; 
“ориятсизлик”; 
“нонкўрлик”; “панд бериш”; “уддасидан чиқмаслик”; “эркалик”; “инжиқлик”; 
“ифлослик”, “зараркунандалик” кабилардир. Бу семалар тадқиқотда 
келтирилган мисолларда ўз тасдиғини топган. 
8. “Эшак” ЛМГи асосида шаклланган мақолларнинг ижтимоий 
шартланган маънолари. Мақолларда“эшак” ЛМГининг ижобий характер-
хусусият ифодаловчи семалари 2 та: “меҳнаткашлик”; “қадр-қиммат”; салбий 
характер-хусусият ифодаловчи семалари 8 та: “калтабинлик”; “ифлослик”; 
“дангасалик”; “беписандлик”, “камситиш”, “ерга уриш”; “ёмонлик”; 
“такаббурлик”; “беҳаёлик”; “текинтомоқлик” семаларидир. Бу семалар ҳам 
мисолларда асосланган. 
9. “Парранда” ЛМГи асосида шаклланган мақолларнинг ижтимоий 
шартланган маънолари. Мақолларда “парранда” ЛМГи ижобий характер-
хусусиятни белгиловчи омил сифатида 7 та: “ориятлилик”; “орзу-ҳавас”; 
“тежамкорлик”; “қадрлаш”; “ҳамжиҳатлик”; “сабр-тоқат”; “меҳрибонлик”; 


30 
мўътадил характер-хусусиятни белгиловчи омил сифатида 4 та: “адашиш”; 
“алоқадорлик”; “омадсизлик”; “имконсизлик”; салбий характер-хусусиятни 
белгиловчи омил сифатида 16 та: “эринчоқлик”; “шошқалоқлик”; “бетга 
чопарлик”, “ҳурматсизлик”; “сергаплик”; “мақтанчоқлик”; “пасткашлик”; 
ноуддабуролик”; “очкўзлик”; “бетоқатлилик”; “жирканиш”; “беҳурматлик”; 
“калтабинлик”; 
“қадрламаслик”; 
“ноаҳиллик”; 
“манфаатдорлик”, 
”баднафслик”; “беписандлик” каби семаларни ифодалаши мисоллар 
ёрдамида далилланган. 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling