2. “Ит” ЛМГи асосида шаклланган мақолларнинг ижтимоий
шартланган маънолари. Ишда “ит” ЛМГининг мақолларда ижобий
характер-хусусиятни белгиловчи омил сифатида 8 та: “вафодорлик”; “тоза-
озодалик”;
“ориятлилик”;
“муросасозлик”;
“суйиш”,
“ардоқлаш”;
“шукроналик”; “хайр-барака”; “чаққонлик” каби семаларни; мўътадил
характер-хусусиятни белгиловчи омил сифатида 6 та: “умидворлик”; “одатни
тарк этиш”; “алоқадорлик”; “ҳаракатчанлик”; “ҳайиқиш”; “беэътиборлик”
семаларини; салбий характер-хусусиятни белгиловчи омил сифатида 32 та:
“вафосизлик”; “очкўзлик”; “безбетлик”; “бефаросатлик”; “жирканиш”,
“нафратланиш”;
“ҳаромлик”;
“лаганбардорлик”;
“беэътиборлик”,
“беписандлик”;
“зараркунандалик”;
“пасткашлик”;
“тарбиясизлик”;
“инсофсизлик”;
“калондимоғлик”;
“тамагирлик”;
“мос
келиш”;
“порахўрлик”;
“одобсизлик”;
“ориятсизлик”;
“келишолмаслик”;
“тузалмаслик”; “писмиқлик”; “эринчоқлик”; “қадрсизлик”; “номардлик”;
“қўрқоқлик”; “чиқишолмаслик”, “кўролмаслик”; “саёқлик”; “маҳмадоналик”;
“жанжалкашлик”;
“қизғанчиқлик”,
“бахиллик”;
“орқа
қилиш”;
“кўролмаслик” каби семаларни ифодалаши мисоллар асосида ёритиб
берилган.
3. “От” ЛМГи асосида шаклланган мақолларнинг ижтимоий
шартланган маънолари. “От” ЛМГининг халқ мақолларида ижобий
характер-хусусиятни белгиловчи омил сифатида 11 та: “вафодорлик”;
“меҳрибонлик”,
“раҳмдиллик”;
“хайр-барака”,
“ризқ-насиба”;
“меҳнаткашлик”; “хушмуомалалик”; “ҳурмат-эътибор”; “қадр-қиммат”;
“сабр-тоқат”;
“эҳтиёткорлик”;
“фахр-ифтихор”;
“тадбиркорлик”,
“ишбилармонлик”; мўътадил характер-хусусиятни белгиловчи восита
сифатида 3 та: “имконсизлик”; “ноиложлик”; “кучсизлик”; салбий характер-
хусусиятни белгиловчи восита сифатида 11 та: “бевафолик”; “калтабинлик”;
“очкўзлик”; “жоҳиллик”; “дангасалик”; “бефаросатлик”; “маҳмадоналик”;
“сабрсизлик”, “бетоқатлик”; “зиқналик”; “оғзи бўшлик”; “ёлғизликнинг
зарарлилиги” каби семаларни ифодалаши мисоллар ёрдамида таҳлил
қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |