Асослари ва прагматик хусусиятлари


Тадқиқот  натижаларининг


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/70
Sana16.09.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1679664
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   70
Bog'liq
ozbek xalq maqollari shakllanishining lingvistik asoslari va pragmatik

Тадқиқот 
натижаларининг 
апробацияси
Мазкур тадқиқот 
натижалари 7 та халқаро, 14 та республика анжуманларида муҳокамадан 
ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация 
мавзуси бўйича 66 та иш (2 та монография, 1 та луғат, 45 та илмий мақола, 18 
та илмий ахборот ва маъруза тезислари), шулардан 9 та илмий мақола 
халқаро журнал ва тўпламларда чоп этилган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, тўрт 
асосий боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган 
бўлиб, умумий ҳажми 230 саҳифадан иборат. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти
муаммонинг ўрганилганлик даражаси ёритилган, мақсаду вазифалари, 
тадқиқот объекти ва предмети, тадқиқотнинг илмий янгилиги, амалий 
аҳамияти баён этилган, олинган натижаларнинг ишончлилиги асосланган, 
тадқиқотнинг жорийланиши, натижаларнинг эълон қилинганлиги ва ишнинг 
тузилиши ҳақида маълумот берилган. 
Биринчи боб “Мақолнинг ёндош ҳодисаларга муносабати ва 
лисон/нутқ ихтилофидаги ўрни” деб номланган бўлиб, унда мақолнинг 
идиома, ибора, матал, мақол-матал типидаги паремалар билан бўлган 
муносабати ёритилди, шу асосда унинг лисоний мавқеи белгиланди. 
1. Мақолнинг идиомага муносабати. Маълумки, идиоманинг қамров 
доираси тилшуносликда турлича белгиланмоқда. С.И.Ожегов, А.И.Ефимов, 
Ғ.Саломовлар мақол, матал, қанотли сўзлар, кўчма маънога асосланган турли 
характердаги образли ифодаларнинг барчасини идиомалар деб атайди. 
С.И.Абакумов, Н.М.Александровлар идиоматика ва фразеологияни 
фарқлайди, 
Л.И.Ройзензон, 
А.А.Реформатскийлар 
идиоматикликни 
ибораларга хос хусусият ҳисоблайди, В.В.Виноградов, Ш.Раҳматуллаевлар 
тадқиқотларида эса идиома сўзи фразеологик чатишма атамасининг 
эквиваленти сифатида ишлатилади. Турк паремиологлари Тоҳир Нежат 
Генжан, Камол Айюбўғлилар мақол ҳамда идиомани ўзаро фарқлаб, идиома 
номи остида иборани тушунадики, бу қарашлар ишда батафсил изоҳланган. 
Маъноси таркибидаги луғавий бирликларнинг асл маъносига боғлиқ 
бўлмаган, яхлит ҳолда бир кўчма маъно берувчи сўз ёки сўзлар боғланмаси 
идиомалардир
14
. Идиома тузилишига кўра сўздан ҳам, сўз бирикмасидан ҳам, 
гапдан ҳам иборат бўлиши мумкин. Маъноси таркибидаги луғавий 
бирликларнинг асл маъносига боғлиқ бўлмаган сўзлар сўз-идиомалардир: 
туллак, латта. Тузилиши жиҳатидан сўз бирикмасига тенг келувчи 
идиомалар таркибига фразеологик бирликларнинг катта қисми мансуб: 
14
Раҳматуллаев Ш. Фразеологик бирликларнинг асосий маъно турлари. – Тошкент: Фан, 1955. – Б. 26.


14 
туёғини шиқиллатмоқ, беш қўлини оғзига тиқмоқ. Ички тузилиши гапга тенг 
бўлган иборалар ва барча мақоллар учинчи турга – гап-идиома гуруҳига 
киради: тарвузи қўлтиғидан тушмоқ, Кемага тушганнинг жони бир. Ана шу 
учинчи нуқтада ибора ва мақол бирлашади, энди улар ўртасидаги фарқни 
аниқлашга зарурат туғилади. 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling