II БОБ ХЎЖАОБОД ПЕДАГОГИКА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЁТ КОЛЛЕЖИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ 2.1 Хўжаобод ижтимоий-иқтисодиёт коллежида ўқув тарбиявий ишларниг мазмуни - Ўрта-махсус, касб-хунар таълими марказининг 2008 йил 30 апрелдаги №61 сонли хамда Андижон вилояти хокимлиги ўрта-махсус, касб-хунар таълими бошқармасининг 2008 йил 2 майдаги 29-01/А сонли буйруғига асосан Хўжаобод педагогика ижтимоий-иқтисодиёт коллежи номи билан фаолият кўрсатиб келмоқди.
Хўжаобод пежагогика ижтимоий-иқтисодиёт коллежи тайёрлов йўналишлари ва ихтисосликлари. №Тайёрлов йўналишлари ва ихтисосликлари Шифри1 Мактабгача ва оилавий таълим 31417012 Бошланғич таълим 31416013 Мактабдан ва синфдан ташқари тарбияви ишлар 31416024 Мусиқа таълими 31410015 Бухгалтерия хисоби 33409016 Хисоблаш машиналари, мажмуалари, тизимлари ва тармоқлари352 35219017 Молия33406038 33406038 Мактабгача ва оилавий таълим 3141701 Уқув жараёни Коллежнинг ўқув жараёни графиги умумтаълим фанлари ва умумкасбий фанлар ва мутахассислик фанларидан иборат бўлиб, дарс машғулотлари мутахассис-педагог ходимлар томонидан ишлаб чиқилган ўқитиш методикаси мазмуни асосида олиб борилади. Бунда ўқитувчининг масалан: “Бухгалтерия хисоби ва аудит” фанининг ўқитиш методик таъминоти хужжатларига таълим технологияси, ўқув адабиётлари, журналлар ва бошқа материаллар киритилади. Ўқитувчининг тақвим режалари ва намунавий фан бўйича тасдиқланган режа асосида дарс машғулотлари ташкил этилади. Ўқитувчининг дарс машғулотлари кўргазмали қуроллари асосидаги ўқитиш воситаларига асосан коллежнинг моддий фонди материаллари асосида ташкил қилинади. Ўқитувчининг дарс машғулотларини ташкил қилишга доир бошқа таълимнинг ўқитиш инновацион методлари ва янгича услубилари киритилади. Коллежда ўқув жараёни мониторингини ташкил қилишва олиб боришнинг алохида дастури ишлаб чиқилган бўлиб, бу дастурнинг алохида томони ўқитувчилариннг дарс машғулотларини янгича асосларда ташкил қилиш ва дарс машғулотларига янгча услубда ёндашишни амалага ошириш назорати олиб борилади. Ўқитувчининг хар бир машғулот бўйича маъруза ва амалий хамда лаборатория машғулотлари текширилади хамда тақризлар ёзилади. Шунга кўри дарс лойихалаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |