Мавзунинг долзарблиги Хўжаобод педагогика ижтимоий-иқтисодиёт коллежида “Бухгалтерия хисоби ва аудит” фанини ўқитишнинг инновацион технологиялари ва улардан фойдаланишнинг самарали усуллари ишлаб чиқиш, коллежнинг фан машғулотлари асосида тайёрланадиган кадрлари тўғрисидаги умумий хулосалар ва фанни ўқитишнинг хозирги кундаги аҳамияти юзасидан мулохазаларни шакллантириш битирув малакавий ишининг долзарблигини ифодалайди. Битирув малакавий ишининг мақсади Коллежда “Бухгалтерия хисоби ва аудит” фанини ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланишнинг ўқувчилар ўзлаштириш даражасини оширишдаги омили эканини исботлаш ва тушунтириш. Битирув малакавий ишининг янгилиги Хўжаобод педагогика ижтимоий-иқтисодиёт коллежида “Бухгалтерия хисоби ва аудит” фанини ўқитишнинг инновацион усуллари ва таълим технологик даражасини такомиллаштириш ва фанни ўқитишнинг янги инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва коллеж ўқув жараёнида қўллаш орқали эришиладиган самарадорлик натижаларини лохихалаштириш. I БОБ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 1.1 Инновацион технологияларнинг умумий тавсифи Инновацион технология тушунчаси лотинча Innovation technologiy – янги жараён усуллари маъносини ифодалаб, бирор бир жараёндан оптимал янги ва самарадорлик натижа олишнинг янги усулларидан бири сифатида юритилади. Инновацион технологияларнинг умумий турлари инновацион таълим технологиялари, инновацион ишлаб чиқариш технологиялари, инновацион бошқариш технологиялари, инновацион лойихалаштириш технологиялари, инновацион қурилиш технлогиялари турларига ажратилади. Инновацион технологияларнинг классификасияси ва тузилиши - Инновацион технологиялар сохалари ва йўналишлари
- Ишлаб чиқаришга доир инновацион технологиялар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва лойихалаштиришни авоматлаштириш
- Таъим жараёнига оид инновацион технологияла ва илмий назарий тушунчала рмазмунин ёритишнинг усуллари
- Бошқаришга доир инновацион технлогиялар ва бошқарув қарорлари ижросини таъминлашнинг оптимал усулларини иршлаб чиқиш ва шакллантириш
- Савдо ва хизмат кўрсатиш тизимига доир иқтисодий фаолиятнинг инновацион технологиялари бунинг натижасида қисқа муддатдаги молиявий барқарорликка эришилади.
- Чизма: Инновацион технологияларнинг умумий кўриниши ва сохалари
Do'stlaringiz bilan baham: |