Ассалому алайкум, ҳурматли депутат ва сенаторлар! Азиз юртдошлар!
Download 321.04 Kb. Pdf ko'rish
|
Мурожаатнома 1
Биринчидан, давлат бошқаруви идоралари фаолиятини тубдан
такомиллаштириш талаб қилинади. Кўпгина вазирлик ва идоралар фаолиятида қарор қабул қилиш ҳаддан ташқари марказлашган. Уларнинг вазифалари аниқ ва тўлиқ белгиланмагани сабабли фаолиятларида бир-бирини такрорлаш ҳолатлари мавжуд. Сабаби – кўпчилик вазир ўринбосарлари, ўрта бўғин раҳбарлари масалани ҳал қилиш учун ташаббус кўрсата олмайди. Бунинг сабаби нимада? Уларнинг ё билими, малакаси йўқ, ё қатъияти етмайди, ёки коррупцияга берилган. Афсуски, бундай раҳбарлар аҳоли кутаётган ҳаётий муаммоларни ҳал қилиш ўрнига кераксиз қоғозбозлик ва натижасиз мажлислар ўтказиш билан овора бўлиб қолмоқда. Яна бир жиддий камчилик шуки, рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳисобидан ходимлар сонини ва иш жараёнларини оптималлаштириш чоралари кўрилмаяпти. Шунинг учун Ҳукумат икки ой муддатда бошқарувда бир-бирини такрорлайдиган идоралар, функциялар ва бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрласин. Бунда давлат бошқаруви ходимлари сонини ўртача 15 фоизгача оптималлаштиришни назарда тутиш зарур. Келгуси йил охирига қадар электрон давлат хизматларини 60 тага кўпайтириб, уларни 300 тага, масофавий хизматлар улушини эса камида 60 фоизга етказиш зарур. Иккинчидан, бошқарув идораларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулият ва жавобгарлиги кучайтирилади. Келгуси йил бошидан ҳар бир вазирлик ўз ишини туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштиради ва ташкил этади. Вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятига жойларда амалда қандай ўзгариш бўлганига қараб баҳо берилади. Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ўзларининг қуйи тизим раҳбарлари ва ходимларини янгича талаблар ва замонавий ахборот технологиялари асосида самарали ишлашга ўргатиш ва малакасини мунтазам ошириб бориш учун масъул бўлади. Депутат ва сенаторларни ўзлари сайланган ҳудуддаги муаммолар, тегишли вазирлик ва ҳокимликлар томонидан қай даражада ҳал этилаётганини доимий ўрганиб, назорат қилиб боришга чақираман. Шу ўринда яна бир масала – туман, шаҳар ва маҳалла бошқарувида самарадорликни ошириш учун ходимлар сони ва маошини ҳудуднинг ўзига хослиги ва иш ҳажмидан келиб чиқиб белгилаш лозим. Масалан, Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 150 минг, Ургут туманида 500 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Ёки Шайхонтоҳур тумани аҳолиси қарийб 350 минг, Бектемирда эса – 46 минг нафар. Лекин ушбу туманларда бошқарув ходимлари сони ва уларнинг иш ҳақи бир-биридан катта фарқ қилмайди. Шунинг учун Ҳукумат икки ой муддатда ўрта ва қуйи бўғин бошқарув идораларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш, улардаги ходимлар сони ва меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича қарор лойиҳасини киритсин. Учинчидан, маҳаллий ижро органлари, вакиллик идоралари ҳамда маҳалланинг институционал асосларини янада такомиллаштириш лозим. Маҳаллий ҳокимлик ва кенгашлар бундан 27 йил аввал, яъни, ҳокимлик институти жорий этилган дастлабки пайтда қабул қилинган Қонун асосида ишламоқда. Бу ҳужжат бугунги ислоҳотларимиз талабларига мутлақо жавоб бермаслигини ҳисобга олиб, уни тубдан янгилаш зарур. Ислоҳотларимиз натижалари, бўлаётган ўзгаришлар ва аҳолининг кайфияти аввало маҳаллада сезилади. Шу маънода, “маҳалла – Download 321.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling