Ассалому алейкум, ҳурматли семинар иштирокчилари


Download 62.5 Kb.
bet1/4
Sana19.04.2023
Hajmi62.5 Kb.
#1367059
  1   2   3   4
Bog'liq
7 лек Лицензия турлари ва шартномаси




Интеллектуапл мулк объектларини лицензиялаш.
Лицензия турлари

Мундарижа


Кириш
Асосий қисм
Режа:

1. Интеллектуапл мулк объектларини лицензиялаш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги қонунчилик ҳужжатлари.


2. Интеллектуапл мулк объектларини лицензиялаш соҳасидаги асосий тушунчалар.
3. Лицензия турлари ва шартномалари.
4. Лицензиянинг амал қилиш муддати.


1.Интеллектуапл мулк объектларини лицензиялаш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасидаги амалда қонунчилик ҳужжатлари

Тақдимот мазмуни иккита асосий қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда интеллектуал мулк объектлари бўйича лицензия шартномалари ва ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш шартномалари орқали фойдаланишга бериш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасидаги амалда қонунчилик ҳужжатлари келтирилган. Иккинчи қисмда эса лицензия шартномалари ва ҳуқуқларни бошқа шахсга бериш шартномаларининг тушунчаси, предмети, турлари кўрсатилган.


Ушбу соҳада Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларидан энг асосийсий бу – Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексидир. Шартномаларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш масалалари Фуқаролик Кодексининг 1035, 1036, 1088, 1089, 1105, 1106 моддалари билан бошқарилади.


Бундан ташқари ушбу масалалар тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунлар:


Ўзбекистон Республикаси “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намулари тўғрисидаги” Қонунининг 11, 32 моддалари;
Ўзбекистон Республикасининг “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари тўғрисидаги” Қонунининг 30 моддаси;
Ўзбекистон Республикаси “Селекция ютуқлари тўғрисидаги” Қонунининг 30, 38 моддалари;
Ўзбекистон Республикаси “ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисидаги” Қонунининг 9 моддаси;
Ўзбекистон Республикаси “Интеграл микросхемалар топологияларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисидаги” Қонунинг 15 моддасида кенг ёритилган.


Download 62.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling