Ассалому алейкум, ҳурматли семинар иштирокчилари
Лицензиялаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Download 62.5 Kb.
|
7 лек Лицензия турлари ва шартномаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Лицензия турлари ва шартномалари.
Лицензиялаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш. Лицензиялаш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда лицензияловчи органлар амалга оширади.
Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, ЭҲМ учун дастур, маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар топологиялари бўйича шартномаларни расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 17 июнда 1481-сон билан рўйхатга олинган “Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномани ва улардан фойдаланиш учун лицензия шартномлаарини, интеграл микросемалар топологияларига тўлиқ ёки қисман ҳуқуқ ўтказиш тўғрисидаги шартномларни, барча мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш ва электрон-ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган мулкий ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш Қоидаларида келтирилган. Лицензия сўзининг лотин тилидаги “licentia” сўзидан таржимаси ҳуқуқ, руҳсатнома маъносига эга. Лицензияларни бериш бутун дунёда кенг тарқалган бўлиб, ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг маъмурий чораси сифатида қўлланилади. Одатдагидек, лицензиялар ваколатланган органлар ёки мутлақ ҳуқуқ эгалари томонидан бирон бир фаолиятнинг ёки алоҳида жараённи амалга ошириш учун берилади, масалан, тиббий амалиётни амалга ошириш, тадбиркорлик фаолият билан шуғулланиш ва бошқалар. Ташқи иқтисодий фаолиятда экспорт-импорт жараёнларини амалга ошириш учун лицензиялар бериш кенг тарқалган. Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишдаги лицензиялар ўз хусусиятига эга. Уларнинг давлат органлари томонидан бериладиган лицензиялардан фарқи шундаки интеллектуал мулкдан фойдаланиш лицензияси бу тижорат операцияси ҳисобланиб лицензия шартномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу лицензия шартномасининг шартлари бозордаги ҳолат ва лицензия предметига бўлган талаб билан шаклланади. 3.Лицензия турлари ва шартномалари. Лицензия шартномалари предметлари, улардан фойдаланиш шартларининг ҳар хиллиги лицензия шартномлари турларининг кўпайишига олиб келди. Лицензия шартномаларини шартли равишда иккита гуруҳга ажратиш мумкин: 1) бериладиган ҳуқуқ ҳажми бўйича; 2) лицензияни бериш шартлари ва ундан фойдаланиш бўйича. Бериладиган ҳуқуқ ҳажми бўйича лицензия шартномалари номутлақ (оддий), мутлақ ва тўлиқ бўлиши мумкин. Номутлақ лицензияда лицетзиатга келишилган шартлар ва ҳудуда ҳамда белгилаб ўтилган муддатда лицензия предметидан фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Шу билан бирга мазкур ҳудуда ва ушбу муддатда лицензиар лицензия предметидан фойдйланиш ва бошқа шахсга лицензия берш ҳуқуқига эга. Мутлақ лицензияда лицензиатга келишилган шартлар, аниқ бир ҳудудда ва белгиланган муддатда лицензия предметидан монополия асосида фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Бунда шартномада белгиланган ҳудуда ва муддатда лицензиар лицензия предметидан фойдаланиш ва бошқаларга лицензия бериш ҳуқуқига эга эмас. Тўлиқ лицензия саноат мулки объектларига берилади ҳамда лицензиатга патент ёки гувоҳномадан фойдаланиш ҳудудини чегараламайди ва унинг бутун амал қилиш муддатига берилади. Бу билан у мутлақ лицензиядан фарқланади. Ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишда интеллектуал мулк объекти эгаси ўзгаради ва унга эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этишга доир мутлақ ҳуқуқлар бошқа шахсга ўтказилади. Лицензия бериш шартлари ва ундан фойдаланиш бўйича лицензия шартномалари “соф”, йўлдош, қайтма, кесма, мажбурий, очиқ ва сублицензиялар бўлиши мумкин. “Соф” лицензияда – интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш учун хуқуқлар бошқа савдо, тижорат битимларининг таркибига киритилмасдан мустақил лицензия шартномаси сифатида тақдим этилади; Йўлдош лицензияда – интеллектуал мулк объектлари учун лицензиялар асосий битимга илова ёки бу битимлар бўйича шартномаларнинг алоҳида бўлимлари ҳисобланади. Масалан, комплекс ускунани етказиб бериш, пудрат ишлари, инжиниринг, ишлаб чиқариш кооперацияси, қўшма корхоналарни тузиш ва бошқалар. Қайтма лицензияда – лицензиарга лицензиат томонидан асосий лицензия шартномаси бўйича олинган бирламчи билимлар асосида ишлаб чиқилган техника ёки технология объектларидан фойдаланиш ҳуқуқларини тақдим этади; Кесма (кросс) лицензияда – ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини ҳар бир томоннинг интеллектуал мулкга бўлган хуқуқини бузмасдан амалга ошириш мумкин бўлмаган ҳолларда турли патент эгалари томонидан бир-бирига патент ҳуқуқларининг ўзаро тақдим этилиши; Мажбурий лицензияда - патент эгаси ўзи ишлаб чиққан ихтиродан узоқ муддат ёки етарлича фойдаланмаган, ҳамда лицензияларни сотишдан бош тортган ҳолларда давлат органи томонидан манфаатдор шахсга патентланган ихтиро, фойдали модел, саноат намунасидан фойдаланиш учун бериладиган рухсатномалар. Бундан ташқари мамлакат мудофааси ва миллий хавфсизлиги манфатларида интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш учун хукумат қарори бўйича мулк эгасининг розилигисиз бериладиган рухсатнома ҳам мажбурий лицензияларга киради. Очиқ лицензияда – лицензияни ихтиёрий манфаатдор шахсга сотишга тайёр бўлган патент эгасининг Патент идорасига берилган расмий аризаси бўйича патентланган объектдан фойдаланиш хуқуқини тақдим этиш. Сублицензияда – лицензиар ва лицензиат ўртасидаги асосий лицензия шартномасида келишилган шартларда ва лицензиарнинг розилиги билан лицензиат томонидан учинчи шахсларга тақдим этиладиган интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш учун лицензия. Ҳар бир шартнома каби лицензия шартномалари ҳам бир неча қисмлардан иборат бўлади. Булар қуйидагилар бўлиши мумкин? Кириш қисмида шартномада иштирок этувчи томонларнинг тўлиқ номалари ва манзили кўрсатилади. Таърифлаш қисмида лицензия шартномасида фойдаланилган тушунчаларнинг тарифи берилади. Олдиндан келишилган ва шакллантирилган асосий тушунчалар ва терминлар шартнома шартларининг амалга оширилишига кўмаклашиб, шартномада фойдаланилган терминларнинг ҳар хил тушунилишининг олдини олади. Шартнома предмети қисмида лицензия предмети, ҳуқуқ ҳажми уни бериш шартлари, техник ёрдам турлари ва ҳажмлари кўрсатилади. Ушбу қисмда лицензия тури (номутлақо, мутлақо ёки тўлиқ) аниқ кўрстаилиши лозим. Техник ҳужжатлар қисмида ушбу ҳужжатларнинг ҳажми ва уларни лицензияга бериш шартлари келтирилади. Кафолатлар ва мажбуриятлар қисмида шартнома томонларининг ҳуқуқий, техник ва ишлаб чиқариш масалаларига тегишли кафолатлари ва мажбуриятлари келтирилади. Лицензиар лицензияга таалуқли бўлган патентга кераки ҳажмда ўз ҳуқуқларини кафолатлайди. Ушбу қисмда лицензиар лойиҳани техник жиҳатдан амалга ошириш мумкинлигини кафолатлайди. Ўз ўрнида лицензиат лицензия асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини кафолатлайди. Тўловлар қисмида лицензия тўлови миқдори ва уни тўлаш шартлари белгиланади. Лицензия тўлови нафақат лицензия бериш бўйича лицензиарнинг ҳаражатларини балки мақбул фойда олишини таъминлаши зарур. Маълумотлар ва ҳужжатларнинг сир сафланиши қисмида лицензиатнинг шартнома асосида олган интеллектуал мулкга тегишли ҳужжатлар, маълумотларнинг сир сақланишини кафолатлаши кўзда тутилади. Реклама қисмида лицензия асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сотилишини таъминловчи рекламани амалга ошириш бўйича лицензиатнинг мажбуриятлари акс эттирилади. Маълумотлар ва ҳисоботлар қисмида ҳисобот даврида лицензиядан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоботларни бериш тартиби ва шартлари белгиланади. Ушбу қисмда берилган ҳисоб-китобларнинг лицензиар томонидан текширилиши кўзда тутилади. Амал қилиш муддати ва бекор қилиш шартлари қисмида шартноманинг амал қилиш муддати, кучга кириш шартлари, муддатини узайтириш ва бекор қилиш шартлари белгиланади. Шартноманинг бажарилишига кўзда тутилмаган ва олдини олиш мумкин бўлмаган ҳолатлар ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолатлар форс-мажор қисмида белгиланади ҳамда ушбу ҳолатлар ҳар хил табиат офатлари ва шартнома мажьуриятларининг бажарилишига тўсқинлик қилувчи тадбирлар натижасида юзага келади. Шартнома шартларини бажариш борасида юзага келувчи низоларни ҳал қилиш йўллари арбитраж қисмида белгилаб ўтилади. Download 62.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling