Ассалому алейкум, ҳурматли семинар иштирокчилари


Download 62.5 Kb.
bet4/4
Sana19.04.2023
Hajmi62.5 Kb.
#1367059
1   2   3   4
Bog'liq
7 лек Лицензия турлари ва шартномаси

4. Лицензиянинг амал қилиши
Лицензия ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури учун алоҳида берилади. Лицензия даъвогарининг аризасига мувофиқ лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин.
Амалга оширилиши учун лицензия олинган фаолият тури фақат лицензияни олган юридик ёки жисмоний шахс томонидан амалга оширилиши мумкин. Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Амалга оширилиши учун лицензия берилган фаолият, агар лицензия талаблари ва шартларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширилиши мумкин.
Лицензиянинг амал қилиш муддати
Лицензиянинг амал қилиш муддати, қоида тариқасида, чекланмайди.
Лицензия - лицензия даъвогарининг аризасида кўрсатилган муддатга берилади. Қонун ҳужжатлари билан лицензиянинг чекланган амал қилиш муддати белгиланиши мумкин, лекин бу муддат беш йилдан кам бўлмаслиги лозим. Лицензия фақат лицензия даъвогарининг аризасига кўра беш йилдан кам муддатга берилиши мумкин.
Фаолиятнинг айрим турини амалга оширишга доир давлат монополиси жорий этилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лицензиянинг амал қилиш муддати беш йилдан камроқ этиб белгиланиши мумкин.
Лицензиянинг амал қилиш муддати тугагач, у лицензиатнинг аризасига биноан узайтирилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати тугашидан камида икки ой олдин берилиши лозим. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензияни бeрувчи учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


Download 62.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling