At «Алоқабанк» Бошқаруви йили ишнинг
Download 0.64 Mb.
|
701 Сервис ва маркетинг департаменти Низоми uzgargani 222
Департаментнинг ваколатлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Департамент ўз вазифалари ва функцияларини бажаришда қуйидаги ваколат ва ҳуқуқларга эга: Тегишли таркибий бўлинмалар, «ҲKXKM» ва «КХКМ»ларда мижозларга ва кенг жамоатчиликка таклиф этилиши режалаштирилган ҳар қандай муносабат (эълон, хабар, тушунтириш, билдирги ва ҳоказо) ва Банк хизматлари (маҳсулотлари)ни эълон қилинмасдан олдин, бирламчи ўрганиб чиқиш, ўрганиш натижалари бўйича якуний хулоса бериш; Тегишли таркибий бўлинмалардан мижозларга кўрсатилган хизматлар, мижозлар билан булган барча алоқалар тўғрисида (муносабат, сузлашув, учрашув, мурожаат ва ҳоказо) ҳамда Банк фаолияти юзасидан ахборот ёки ҳужжатларни Банкнинг тегишли бўлинмаларидан сураш ва маълумотларни олиш ҳамда ўз ваколати доирасида тегишли тавсиялар бериш; Банкнинг «ҲKXKM» ва «КХКМ»ларида мижозлар билан муносабат ва алоқаларни ўрганиш, тaҳлил қилиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чораларни кўриш ҳамда белгиланган тартибларнинг бузилишига йўл қўйган Банк ходимлари масъулияти юзасидан раҳбариятга таклифлар киритиш; Банкнинг «ҲKXKM» ва «КХКМ»ларидан Департамент вазифалари ва функцияларини бажариш учун зарур булган маълумотларни олиш; Бош офиснинг таркибий бўлинмалари ҳамда Банкнинг «ҲKXKM» ва «КХКМ»лари томонидан таким этилган маълумот ҳамда ҳисоботларни кўриб чиқиш, уларнинг натижалари бўйича Банк Бошқарувига маълумот киритиш; Банк Бошқаруви ҳамда Банк қўмиталари йигилишларида Департамент ваколатига таалуқли масалаларни кўриб чиқиш жараёнида иштирок этиш ҳамда таклифлар киритиш; Департаментга юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида Банк маълумотларини таҳил қилиш ва Банк фаолиятинининг барча йўналишлари бўйича бошка таркибий бўлинмалар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш; Банкнинг «ҲKXKM» ва «КХКМ»лардаги мижозлар билан муносабатларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, «ҲKXKM» ва «КХКМ»ларнинг барча бўлинмалари билан ишлаш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини текшириш ва қоидабузарликлар аниқланган ҳолларда Банк раҳбариятига маълумот қилиш ҳамда қоидабузарликлар бартараф этилганлиги бўйича тўлиқ ахборот олиш; Банкнинг стратегияси ҳамда мижозлар билан ишлашда асосий тамойиллар бўйича «ҲKXKM» ва «КХКМ»ларга ўрнатилган тартибда вазифаларни белгилаш ва улар билан хизмат ёзишмаларини олиб бориш; Мижозларга хизмат кўрсатиш ҳолатини тaҳлил қилиш усулларини такомиллаштириш ва замонавий моделларини яратиш билан боғлиқ янги дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни жорий этиш юзасидан таклифлар бериш; Зарур ҳолларда, Департамент зиммасига юклатилган вазифаларни ўз вақтида сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, Банк радбарияти билан келишган ҳолда Банкнинг таркибий бўлинмалари, шунингдек «ҲKXKM» ва «КХКМ»ларидан малакали мутахассисларини ишга жалб этиш; Департаментнинг ваколатлари доирасига кирувчи масалалар юзасидан Банк Бошқарувига таклифлар киритиш; Департамент ва унинг ходимларини уларнинг самарали иш фаолиятини ташкил қилиш учун барча турдаги зарурий анжомлар ҳамда моддий-техник воситалар билан таъминлаш; Департамент олдидаги вазифаларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш. Департаментга қуйидаги мажбуриятлар юклатилади: Банк сирига тааллуқли бўлган маълумотларни ошкор қилмаслик; Меҳнат ва ижро интизомига қатъий риоя қилиш; Белгиланган ҳисоботларни ўз вақтида топшириш; Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз амал қилиб бориш, шунингдек, шубҳали ва (ёки) гумонли аломатлари мавжуд операциялар аниқланган тақдирда, улар ҳақида Банкнинг Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича хизматчи ходимларига ёзма равишда зудлик билан хабар бериш; Банк Бошқаруви Раиси томонидан тасдиқланган жорий ва истиқболга мўлжалланган режаларни бажариш. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling