At «Алоқабанк» Бошқаруви йили ишнинг
Х. Департамент ҳисобдорлиги
Download 0.64 Mb.
|
701 Сервис ва маркетинг департаменти Низоми uzgargani 222
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЮРИДИК ХУЛОСА
Х. Департамент ҳисобдорлиги10.1. Департамент белгиланган тартибда Банк Бошқаруви олдида ҳисобдордир. XI. Якуний қоидалар Ушбу Низом Банк Бошқаруви қapopи билан тасдиқланган ва рўйхатга олинган кундан бошлаб кучга киради. Мазкур Низом кучга кириши билан 2020 йил 30 апрелдаги 612-сон билан рўйхатга олинган «Customer service ва маркетинг департаменти тўғрисида»ги Низом ўз кучини йўқотади. ЮРИДИК ХУЛОСА Юридик хизмат томонидан «Сервис ва маркетинг департаменти тўғрисида»ги Низом лойидаси Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2000 йил 5 апрелда 916-сон билан давлат рўйхатига олинган “Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий қужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисида"ги Низомнинг 3.1.бандига мувофиқ ҳyқyқий экспертизадан ўтказилди. Ушбу Низом лойидаси Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҳамда «Банк сири тўғрисида» ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5953 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 2 июлда 3030-сон билан рўйхатга олинган «Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни . амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида»ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 23 майда 2886-сон билан рўйхатга олинган «Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга вa оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари» талаблари, банк Устави ҳамда ички меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Шунингдек, Сервис ва маркетинг департаментининг таркибий тузилиши, вазифалари, ваколатлари, ходимларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, жавобгарлиги ҳамда ҳисобдорлигини белгиловчи банкнинг мустақил ички меъёрий ҳужжати сифатида баҳоланади. Мазхур Низом лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2000 йил 5 апрелда 916-сон билан давлат рўйхатига олинган “Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низом ва амалдаги қонун ҳужжатлари, AT «Алоқабанк»нинг ички меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқ келади. Юридик хизмат бошлиғи в.б. М.Солиев Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling