At «Алоқабанк» Бошқаруви йили ишнинг


Департаментнинг жавобгарлиги


Download 0.64 Mb.
bet6/7
Sana01.05.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1420195
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
701 Сервис ва маркетинг департаменти Низоми uzgargani 222

Департаментнинг жавобгарлиги


    1. Департамент ўзига белгиланган ваколат ва ҳуқуқлар доирасида функҳионал вазифаларининг бажарилиши юзасидан жавобгардир.

    2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2017 йил 23 майда 2886- сон билан давлат рўйхатига олинган «Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари» талабларининг бажарилиши юзасидан ўз йўналиши бўйича ички назоратни амалга оширади, шубҳали ва гумонли операциялар аниқланган тақдирда бу ҳaқидa Банкнинг Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича хизматга маълумот такдим этади.

    3. Банк «ҲKXKM» ва «ОКМ»лари томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш ва жамоатчилик билан муносабатларни таҳлил қилиб боради, ҳамда ушбу фаолиятни такомиллаштириш учун Банкнинг барча таркибий бўлинмалари, «ҲKXKM» ва «КХКМ»лар билан ҳамкорликда иш ташкил қилади.

    4. Ўз ваколатлари доирасида Банк томонидан мижозларга ва жамоатчиликка билдирилган муносабатларни умумлаштиради, таҳлил қилади ҳамда тегишли тартибда Банк Бошқарувига таким этиб боради.

    5. Департамент ўз вазифа ва функцияларини мазкур Низомда ўрнатилган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бажаради ҳамда банк сирини ташкил этувчи маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслик тартибига риоя қилиб ишлашда масъул ҳисобланади.



      1. Департамент фаолиятини ташкил этиш


    1. Департамент фаолиятига умумий раҳбарлик Департамент директори томонидан амалга оширилади.

    2. Департамент директори бўлмаган ҳолларда унинг вазифасини булим бошлиги бажаради.

    3. Департамент ўз вазифаларининг лозим даражада бажарилиши учун Департамент директори шахсан масъулдир.

    4. Булимлар ўз вазифаларининг лозим даражада бажарилиши учун тегишли булим бошлиқлари жавобгардирлар.




Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling