Ат маҳсулотлари пазандалик ишлови берилишига


ТАЙЁРЛАНГАН ТАОМЛАРНИ РЕАЛИЗАЦИЯ


Download 28.27 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi28.27 Kb.
#1544752
1   2   3   4
Bog'liq
овқатланиш сан.талаб.

ТАЙЁРЛАНГАН ТАОМЛАРНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШГА
ҚЎЙИЛАДИГАН САНИТАРИЯ ТАЛАБИ


Тайёр таомларни тарқатишдан илгари ошпаз текширади, сўнгра бракераж комиссияси, яъни корхона бошлиғи ёки унинг ёрдамчиси, таомни тайёрловчи шахс, санитария ишчиси текширади, саноат корхоналарида, олий ўқув юрти ошхоналарида эса жамоат назоратчиси ҳам қатнашади. Бракераж натижаси бракераж журналига ёзиб қўйилади. Ҳар бир янги таом ва кулинария маҳсулоти хўрандаларга тарқатилмасдан олдин бракераждан ўтказилади.
Хўрандаларга бериладиган таомларнинг температураси: биринчи таомлар учун 75°С дан, иккинчи таомлар учун 65 0С дан кам бўлмаслиги керак; совуқ таомлар ва ичимликлар температураси 7 0С дан 14 0С гача бўлади.
Биринчи ва иккинчи таомларни тарқатилгунча плита устида 2-3 соатдан кўп сақлаб бўлмайди. Тайёр таомнинг ортиб қолганларини сақлаш зарур бўлиб қолганда улар совутилади ва 12 соат давомида 8 0С атрофидаги совуқхоналарда сақланиши мумкин. Совутилган овқатларни тарқатишдан олдин корхона (ошхона) бошлиғи уларни текшириб (дегустация қилиб) кўриши керак. Агар овқат таъми ўзгармаган бўлса уни иккинчи марта иситилади (қайнатиш, иссиқ шкафда қиздириш). Бундай овқатлар 1 соат давомида хўрандаларга тарқатилиши зарур. Овқатларни кечаги қолган таом-лар билан аралаштириш ман этилади.
Сабзавотлардан тайёрланган иссиқ таомларни сақлаш 75 0С да 2-3 соатдан ошмаслиги лозим.
Болалар муассасасидаги овқат тайёрлаш блокларига қўйиладиган санитария талабларига амал қилиш яна ҳам қатъий ва аниқ бўлиши лозим. Ошхона ёруғ, тез-тез шамоллатиб туриш мумкин бўлган хонада жойлашиши керак; уни ертўлаларда жойлаштириш мумкин эмас, чунки ертўлада жиҳозлар, озиқ-овқатларга чанг тушиши мумкин. Ошхона поллари текис, сирғанмайди-ган, тоза тутиш учун қулай бўлган, иложи бўлса очиқ рангли материаллар билан қопланиши зарур. Деворларига 1,8-2 метр баландликкача осон ювиладиган очиқ рангли глазурланган плиталар қопланади ёки мойли бўёқлар билан бўялади. Деворнинг юқори қисми ва шипи ёруғ рангли бўлиши керак.
Овқат блокларининг барча бинолари ҳам табиий (фрамуга, форточка),ҳам механик вентиляцияга эга бўлиши шарт. Технологик жиҳозлар шундай жойлаштирилиши керакки, уларни доимо тоза ҳолатда ушлашга имкон берсин. Таомлар тақсимланадиган столларнинг зангламайдиган қопламаси пўлатдан бўлса яна ҳам яхши. Идиш-товоқларни ювиш учун металлдан қилинган уч уяли ванналар ўрнатилади. Идишларни ювиш қоидалари умумий овқатланиш корхоналари кабидир.
Гўдак болалар муассасаларидаги (ясли, болалар уйи) ошхона идишлари ювилгандан сўнг қуритилади ва шкафда сақланади. Пичоқ, вилка, қошиқлар тоза ювилиб, қайнаб турган сув билан чайқалади ва тоза сочиқ билан артилади.
Озиқ-овқатларнинг сақланишига, уларни ташиш устидан санитария назоратига алоҳида аҳамият берилиши керак. Омбор бинолари, яхши совутадиган совутгич (холодильник) жиҳозлари билан таъминланмаган болалар муассасаларида тез айнийдиган маҳсулотлар (сут, қаймоқ, гўшт, балиқ ва бошқалар) келтирилган куниёқ тарқатилиши лозим. Ёғ, пишлоқ, тухум ҳафтада бир марта олиб келинса бўлади. Аммо, уларни ҳам совуқхоналарда сақлаш зарур. Қолган озиқ-овқатлар (ёрмалар, сабзавотлар, шакар ва бошқалар) икки ҳафтага етарли миқдорда олиб келинади.
Болалар муассасалари учун озиқ-овқат ташувчи транспортларни санитария ходими мунтазам назорат қилиб туриши керак. Махсус транспорт ва таралар мосланган бўлиши, масалан, гўшт яхши беркитиладиган, ич томонидан рухланган тунука билан қопланган яшикларда ёки металл бочкаларда, сочилувчан маҳсулотлар эса қопларда, сут сурғучланган металл флягаларда, творог ва сметана қопқоқли идишларда, тузланган сабзавотлар (карам, помидор, бодринглар) беркитилган бочкалар ёки махсус қопқоқли идишларда олиб келинади.



Download 28.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling