Ат “Пахта Банк”


Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 112.5 Kb.
bet2/7
Sana28.02.2023
Hajmi112.5 Kb.
#1236140
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Автокредит шартнома

Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

2.1. Қарз олувчининг ҳуқуқлари:
2.1.1. Мазкур шартномада кўрсатилган шартлар, миқдор ва муддатларда кредит олиш.
2.1.2. Ушбу кредитдан фойдаланиш бўйича “Банк”дан ахборот олиш.
2.1.3. Кредит шартномаси бўйича қарздорликни муддатидан олдин сўндириш.
2.1.4. Фойдаланилмаган кредитдан воз кечиш ҳақида Банкни шартнома тузилган кундан эътиборан икки хафта ичида ёзма равишда хабардор этиш орқали кредит шартномани бекор қилиш.
2.1.5. Банкдан шартнома бўйича мажбуриятларни бажарилишини талаб қилиш.
2.2. Қарз олувчининг мажбуриятлари:
2.2.1.Кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда тўлиқ тўлаши шарт.
2.2.2.Мазкур кредит шартномаси расмийлаштирилгунга қадар қарз олувчи томонидан банкда унинг номига очилган 20206-“Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари” ҳисобварағида бошланғич бадал маблағлари шакллантирилган бўлиши шарт.
2.2.3. Автокредит олиш учун мижоз ўз маблағига, яъни бошланғич бадалга эга бўлиши ҳамда ажратилаётган кредит суммаси ва муддатида кредит қайтмаслиги хатарини суғурта қилиши лозим.
2.2.4.Қарздорнинг иш жойи ва даромади ўзгарган тақдирда, бу ҳақда банкка хабар бериши шарт.
2.2.5.Мижоз томонидан автокредит ҳисобига автомашина сотиб олингандан сўнг, мазкур автотранспорт воситасини 10 (ўн) банк иш кунида 15 (ўн беш) календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда кредит таъминоти (гаров шартномаси) сифатида (таъқиқ қўйилиб) банкка тақдим этиши шарт.
2.2.6.Гаровга олинган мулкни тегишли тартибда рўйхатга олинган ва лицензияга эга бўлган суғурта компаниялари томонидан йўл транспорт ҳодисасини ҳисобга олган ҳолда суғурталашини таъминлайди.
2.2.7.Автокредит ҳисобига сотиб олинган автотранспорт воситасининг гаров мулки сифатида ва таъқиқ қўйилган ҳолда банкка тақдим этилиши мазкур кредитнинг мақсадли ишлатилиши деб қабул қилинади.
2.2.8.Олинган кредитни муддатли мажбурият асосида __________________________гача, иловадаги график бўйича қайтаради.
2.2.9. Кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар сўндириб боради.
2.2.10. Қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ёки тўлиқ тўламаган тақдирда банк томонидан ушбу тўловларни тўғридан-тўғри ойлик иш ҳақисидан, пластик карточкасидаги, омонатдаги ёки депозитдаги ҳар қандай маблағлар ҳисобидан ҳамда бошқа банклардаги ҳисоб рақамларидан қарз олувчининг рухсатсиз (акцептсиз) ундириб олинишига қаршилик кўрсатмаслик.
2.2.11. Гаровга олинган мулкнинг аҳволи (хусусан унинг яроқлилиги, ликвидлилиги, ўғирланмаганлиги, суғурта полиси амал қилиши ва ҳ.к.лар) тўғрисида ҳар 6 (олти) ойда банкка мониторинг қилиш учун шароит яратиб беради.
2.2.12. Бошқа банкларда ушбу мақсадлар учун бошқа кредитлар олинмаганлигини тасдиқлайди.
2.2.13. Қарз олувчи мазкур кредит шартномаси амал қилиб турган давр мобайнида:
-банкнинг рухсатисиз гаров мулкини иккиламчи гаровга қўйишга;
-автомашинани реализация қилишга ёки ўзгача тарзда бегоналаштиришга ҳаққи йўқ;
2.2.14. Қарз олувчи кредити ва унга ҳисобланган фоизларни тўлиқ сўндиргунга қадар кредит таъминотига олинган гаровнинг сақланишига шахсан жавобгардир.

Download 112.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling