Ат “Пахта Банк”


Download 112.5 Kb.
bet4/7
Sana28.02.2023
Hajmi112.5 Kb.
#1236140
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Автокредит шартнома

2.5. Банкнинг мажбуриятлари:
2.5.1. Кредитни ҳисобга олиш учун Қарз олувчига алоҳида ссуда ҳисобварағини очади.
2.5.2. Шартнома юридик кучга киргандан кейин кредит маблағларини Қарз олувчи томонидан белгиланган тартибда банкка такдим қилган тўлов ҳужжатларига асосан бошланғич бадал суммасини ва ажратилаётган кредит суммасини бир вақтнинг ўзида ҳужжатда кўрсатилган жойга ўтказиб беради.
2.5.3. Қарз олувчининг ёзма мурожаатига асосан кредит ва унинг фоизларига оид маълумотлар ва ахборотлари билан таништиради.
2.5.4. Ушбу шартномада кўрсатилган муддатларда кредитни нақд пулда ва унга тенглаштирилган тўловлар шаклида қайтарилиши устидан доимий мониторинг юритади.

  1. Тарафларнинг жавобгарлиги

3.1. Тарафлар ушбу шартномани бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонуни ва амалдаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
3.2. Тўлов ҳужжатларига асосан кредит суммаси ўз муддатида ўтказиб берилмаганда, банк қарз олувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,2 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бироқ, бунда пенянинг умумий суммаси ўтказиб берилмаган сумманинг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
3.3.Қарз олувчи кредитдан мақсадсиз фойдаланилганда ҳамда кредит ҳисобига сотиб олинган транспорт воситаси гаровга қўйилмасдан унга зарар етказилган ҳолларда кредит маблағининг 25 фоизи миқдорида банкка жарима тўлайди.
3.4.Кредит ва унга ҳисобланган фоизлар тўлови кечиктирилганда қарз олувчи кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,2 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган сумманинг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда банкка пеня тўлайди.
3.5.Қарз олувчи мазкур шартноманинг 4.1-банди талабларини бажармаган тақдирда, банк ушбу автотранспорт воситасига нисбатан чекловлар ўрнатиш ёки жарима майдонига олиб келиш чораларини кўради.
3.6.Банк жарима ва пеняларни гаровга қўйилган мулк ёки бошқа таъминот ҳисобидан, шу жумладан мижоз ва биргаликда қарз олувчининг ойлик иш ҳақисидан, пластик карточкасидаги, омонатдаги ёки депозитдаги ҳар қандай маблағлар ҳисобидан ҳамда бошқа банклардаги ҳисоб рақамларидан қарз олувчининг рухсатисиз (акцептсиз) мемориал ордер ёки тўлов талабномаси билан ушлаб қолиш ёки ундириб олишга ҳақли.


  1. Download 112.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling