Ат “Пахта Банк”
Биргаликда қарз олувчиларнинг мажбуриятлари
Download 112.5 Kb.
|
Автокредит шартнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.4. Банкнинг ҳуқуқлари
2.3.Биргаликда қарз олувчиларнинг мажбуриятлари:
2.3.1.Қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ёки тўлиқ тўламаган тақдирда биргаликда қарз олувчи ушбу тўловларни ўз ҳисобидан амалга оширади. 2.3.2. Қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ёки тўлиқ тўламаган тақдирда банк томонидан биргаликда қарз олувчидан ушбу тўловларни тўғридан-тўғри ойлик иш ҳақисидан, пластик карточкасидаги, омонатдаги ёки депозитдаги ҳар қандай маблағлар ҳисобидан ҳамда бошқа банклардаги ҳисоб рақамларидан қарз олувчининг рухсатсиз (акцептсиз) ундириб олинишига қаршилик кўрсатмайди. 2.4. Банкнинг ҳуқуқлари: 2.4.1.Кредит бериш ва шартнома бўйича мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган ҳар қандай ҳужжатларини Қарз олувчидан талаб қилиш. 2.4.2.Ҳар 6 (олти) ойда камида бир марта қарз олувчининг иштирокида гаров мулкини текшириш. 2.4.3.Қарз олувчи томонидан кредитнинг қайтарилишини таъминлаш учун таъминот мулки расмийлаштирилмаган тақдирда шартномани бир тарафлама бекор қилган ҳолда ажратилган кредитни муддатидан аввал қайтариш чораларини кўриш. 2.4.4. Банк : - қарз олувчи томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар белгиланган графикка асосан қайтарилмаганда ёки кредитдан мақсадга номувофиқ фойдаланилганда кредит, унга ҳисобланган фоизлар, жарима ва пеняларни дастлаб мижоздан, сўнгра биргаликда қарз олувчилардан, шунингдек гаровга қўйилган мулк ҳисобидан, шу жумладан ойлик иш ҳақисидан, пластик карточкасидаги, омонатдаги ёки депозитдаги ҳар қандай маблағлар ҳисобидан ҳамда бошқа банклардаги ҳисоб рақамларидан қарз олувчининг рухсатсиз (акцептсиз) мемориал ордер ёки тўлов талабномаси билан ушлаб қолиш ва ундириб олишга ; - қарз олувчи томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар белгиланган графикка асосан қайтарилмаганда ёки кредитдан мақсадга номувофиқ фойдаланилганда, шунингдек шартноманинг 4.1-банди талаблари бажарилмаганда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишини, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилишга ҳақли. 2.4.5. Қарз олувчи ушбу шартнома тузилган кундан эътиборан бир ой ичида кредитдан фойдаланмаган тақдирда Банк шартномани мижозни огоҳлантирмаган ҳолда бир тарафлама бекор қилишга ва кредит беришни рад этишга ҳақли. 2.4.6. Мижоз томонидан автокредит ҳисобига сотиб олинган автотранспорт воситаси 15 календарь кун давомида гаровга тақдим этилмаган тақдирда, банк “ҳисоб маълумотномаси” (счёт справка) олинган сананинг 16 (ўн олтинчи) календарь кундан бошлаб ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,1 фоиз миқдорида пеня ҳисоблайди. Download 112.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling