Низоларни ҳал қилиш тартиби
5.1.Мазкур шартномани ижро қилиш жараёнида юзага келадиган барча низолар тарафлар томонидан музокара қилиш йўли билан ҳал қилинади.
5.2.Музокара натижасида низо ҳал қилинмаган ёки келишувга эришилмаган тақдирда низоли масала кўриб чиқилиш учун суд тартибида ҳал қилинади.
5.3.Қарз олувчи ва автотраспорт воситасини етказиб берувчи ташкилот ўртасидаги ўзаро низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк иштирокисиз улар ўртасида кўриб чиқилади.
Форс-мажор ҳолатлар
Агар шартноманинг бажарилмаганлиги шартнома тузилгандан сўнг юзага келган сув тошқини, ёнғин, зилзила ва бошқа табиий офатлар, эмбарго оқибати ҳисобланса, тарафлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларининг тўлиқ ёки қисман бажармаганлиги учун жавобгар бўлмайди.
Шартноманинг кучга кириши
7.1. Ушбу шартнома тарафлар томонидан имзолангандан, банк андеррайтерлар гуруҳининг кредит ажратиш ҳақидаги қарори(хулосаси) қабул қилингандан ҳамда кредит таъминотига оид мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан кейин юридик кучга киради ва шартнома тарафлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргач ўз кучини йўқотади.
7.2. Шартномага қўшимча ва ўзгаришлар киритиш, уни муддатидан олдин бекор қилиш, ушбу шартномада назарда тутилган ҳолатларни истисно этганда, тарафларнинг ўзаро келишувига кўра расмийлаштирилади. Шартномани бекор қилиш қонунчилик ҳужжатида белгиланган тартибда амалга оширилади.
7.3. Ушбу шартнома томонлар учун бир хил юридик кучга эга уч нусхада тузилиб, шартноманинг икки нусхаси банкка, бир нусхаси қарз олувчига топширилади.
Тарафларнинг юридик манзиллари ва реквизитлари
БАНК
“Агробанк” АТБ _________________филиали |
|
Do'stlaringiz bilan baham: |