Ядро реакцияси – бу ядро таркиби ва тузилишининг ўзгаришлари ва иккиламчи заррачаларнинг (γ-квантлар) ажралиб чиқиши билан содир бўладиган, атом ядросини бошқа ядро ёки элементар заррача билан ўзаро таъсиридир. а ва b — ядро реакциясида бомбардиовка қилувчи ва нурланувчи заррачалар. Заррачаларнинг ядро билан ўзаро таъсирининг ҳар бир тури ўзининг эффектив юза кесимига эга. Эффектив кесим юза ўлчовига эга ва заррача моддага тушганда реакция содир бўлиш эҳтимоллигини характерлайди. N — бирлик ҳажмида n ядроси бўлган модданинг бирлик кўндаланг кесим юзасига бирлик вақтда тушадиган заррачалар сони, dN - dx қалинликдаги қатламда ядро реакциясида қатнашадиган заррачалар сони. Ядро реакциялари қуйидаги белгилари билан бир – биридан фарқ қилади: 1. Реакцияда қатнашадиган заррачалар турлари. 2. Реакцияни келтириб чиқарадиган заррачалар энергиялари.. 3. Реакцияда қатнашадиган ядролар турлари. 4. Содир бўладиган ядровий ўзгаришлар характери.
Исталган ядровий реакцияларда электр зарядларининг ва масса сонларининг сақланиш қонунлари бажарилади: ядро реакциясига киришадиган ядро ва заррачаларнинг зарядлари (масса сонлари) йиғиндиси реакцияда хосил бўладиган ядро ва заррачаларнинг зарядлари (масса сонлари) йиғиндисига тенг.
X+ a= Y+ b
A1 A2
Z1 Z2
A1 A2
Z1 Z2
Ядро реакциясида ажраладиган энергия қуйидагига тенг: Q = (MA + MB – MC – MD)c2 = ΔMc2 MC ва MD – реакциянинг натижавий махсулотлари массалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |