Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Аудитни режалаштириш ва ўтказишда кўриб чиқиладиган


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   295
Аудитни режалаштириш ва ўтказишда кўриб чиқиладиган 
масалалар (10-бандга қаранг) 
A10. Ҳар бир АХСнинг ўринлилиги пухта кўриб чиқилиши зарур. 
Ҳатто молиявий ҳисоботнинг бирон-бир махсус элементигина 
аудит предмети ҳисобланган ҳолда ҳам АХС, хусусан АХС 240,
17
АХС 550
18
ва АХС 570, умуман олганда, ўринли бўлади. Бунинг 
сабаби шундаки, элемент фирибгарлик натижасида, ўзаро боғлиқ 
томонлар билан бажарилган операциялар таъсирида ёки 
молиявий ҳисоботлар тақдим этиш учун қўлланиладиган асосига 
мувофиқ фаолиятнинг узлуксизлиги ҳақидаги фараз нотўғри 
қўлланиши оқибатида бузиб кўрсатилган бўлиши мумкин. 
A11. Бундан ташқари, Аудитнинг Халқаро Стандартлари молиявий 
ҳисоботлар аудити нуқтаи назаридан ёзилган; улар айрим 
молиявий ҳисобот ёки молиявий ҳисобот махсус элементи 
аудитига 
нисбатан 
қўлланилганда 
вазиятга 
қараб 
мослаштирилиши лозим.
19
Масалан, тадбиркорлик субъекти 
раҳбариятининг 
молиявий 
ҳисоботлар 
тўлиқ 
тўплами 
тўғрисидаги ёзма баёнотлари молиявий ҳисобот ёки элемент 
молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган 
асосига мувофиқ тақдим этилгани тўғрисидаги ёзма баёнотлар 
билан алмаштирилиши лозим. 
A12. Айрим молиявий ҳисобот ёки молиявий ҳисоботдаги махсус 
элемент аудитини молиявий ҳисоботлар тўлиқ тўплами аудити 
билан бирга ўтказишда аудиторда тадбиркорлик субъекти 
молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўплами аудити доирасида 
 
17
АХС 240 “Молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш пайтида аудиторнинг 
фирибгарликка нисбатан вазифалари”. 
18
АХС 550 “Ўзаро боғлиқ томонлар”. 
19
АХС 200, 2-банд
МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ 
АХС 805
A9. Айрим молиявий ҳисобот ёки молиявий ҳисоботдаги махсус 
элемент билан боғлиқ ҳолда, молиявий ҳисоботларни тақдим 
этиш учун қўлланиладиган асоси молиявий ҳисобот ёки 
элементни тақдим этишни узил-кесил тартибга солмаслиги 
мумкин. Бундай вазият молиявий ҳисоботларни тақдим этиш 
асоси стандартлар ишлаб чиқиш бўйича ваколатли ёки эътироф 
этилган ташкилот томонидан молиявий ҳисоботлар тўлиқ 
тўпламини тайёрлаш учун белгиланган молиявий ҳисоботларни 
тақдим этиш асоси (масалан, Молиявий ҳисоботнинг халқаро 
стандартлари)га асосланган ҳолда кузатилиши мумкин. Шу 
сабабли аудитор кутилаётган фикрни билдириш шакли молиявий 
ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоси нуқтаи 
назаридан тегишлилиги ёки тегишли эмаслигини ҳал этиши 
лозим. Аудиторнинг аудитор фикрида “барча муҳим жиҳатларда 
ҳаққоний тақдим этади” ёки “тўғри ва ҳаққоний тасаввур беради” 
иборасини қўллаш хусусидаги қарорига таъсир кўрсатиши бўлган 
омилларга қуйидагилар киради: 

Молиявий ҳисоботлар тўлиқ тўпламини тайёрлашга 
нисбатан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун 
қўлланиладиган асосини қўллаш очиқ-ойдин ёки очиқ 
бўлмаган тарзда чекланганми. 

Айрим молиявий ҳисобот ёки молиявий ҳисоботдаги 
махсус элемент: 

Асоснинг муайян молиявий ҳисобот ёки махсус 
элемент учун ўринли бўлган талабларидан ҳар 
бирига тўлиқ мос келадими ва молиявий ҳисобот 
ёки элементни тақдим этиш илова қилинаётган 
изоҳларни ўз ичига оладими. 

Агар бу ҳаққоний тақдим этишни таъминлаш учун 
зарур бўлса, асос махсус талаб қилувчи 
маълумотларга қўшимча равишда бошқа очиб 
бериладиган маълумотларни ҳам тақдим этиш ёки, 
истисноли ҳолларда, асоснинг бирон-бир талабидан 
четга чиқиш. 
Аудиторнинг кутилаётган фикрни билдириш шакли хусусидаги 
қарори – бу профессионал мулоҳаза масаласи. Бу қарорга 


АУ
ДИТ
1225
МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ 
АХС 805 
ҳаққоний тақдим этиш асосига мувофиқ тайёрланган айрим 
молиявий ҳисобот бўйича ёки молиявий ҳисоботдаги махсус 
элемент бўйича аудитор фикрида “барча муҳим жиҳатларда 
ҳаққоний тақдим этади” ёки “тўғри ва ҳаққоний тасаввур беради” 
иборасини қўллаш муайян юрисдикцияда умумэътироф этилгани 
ёки умумэътироф этилмагани таъсир кўрсатиши мумкин. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling